Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Яширишнинг ҳожати йўқ, Истиқлолга эришгунимизга қадар Ўзбекистонда чарм-пойабзал соҳаси яхши ривожланмаганди. Мамлакатимиз бу борада собиқ иттифоқ республикалари орасида энг пастки ўринлардан бирида турарди. Сабаби, терини қайта ишлаш, пойабзаллар, чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда асқотадиган хомашёлар ва материалларнинг 85–90 фоизи четдан олинар, ўзимизда мавжудларининг сифати техник талабларга жавоб бермасди. Устига-устак, терини қайта ишлаш корхонаси атиги 3 тагина бўлиб, улар тайёрлайдиган маҳсулотлар диёримиздаги 42 та пойабзал ва 1 та чарм-атторлик корхонаси эҳтиёжини тўлиқ қондира олмасди. Ҳатто, ўша кезлар Марказий Осиёда танҳо ҳисобланган Фарғона сунъий чарм заводи маҳсулотлари тармоқ корхоналари талабининг 30 фоизга етар-етмас қисмини аранг қопларди. Давомини суриштирсангиз, кимёвий ва ёрдамчи материаллар, бўёқлар, пойабзал тагчармлари, остки қисмлари, елимлар, иплар ва бошқа асосий хомашёлар, кўп энергия сарфлайдиган, ишлаб чиқариш қуввати ҳаминқадар дастгоҳ-ускуналар катта маблағлар эвазига Россия, Украина ва Молдавиядан келтириларди.
Табиийки, бу ҳолатлар соҳа тараққиётига халақит берарди. Шу боис, мустақиллик даврида унга эътибор тубдан кучайтирилди. 2000 йил бошида «Ўзбек чарми» акциядорлик компанияси «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси тасарруфидан чиқарилиб, мустақил иш юритувчи «Ўзбекчармпойабзали» уюшмасига айлантирилди. Унинг зиммасига ўз таркибидаги тармоқ ва корхоналарнинг чарм, мўйна (қоракўлдан ташқари) хомашёсини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлашга боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш, уларни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, харидоргир, рақобатбардош ва экспортбоп пойабзаллар, чарм-атторлик, тикувчилик буюмлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кўпайтириш ҳамда сотишга кўмаклашиш, ягона техник ва инвестиция сиёсатини юритиш, хорижий сармояларни дадил жалб этиш, ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш каби вазифалар юклатилди. Кейинчалик айни йўналишда ўндан ортиқ фармон, қарор ва фармойиш қабул қилиниб, кенг қамровли лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқилди.
2018 йил 3 майда эса Президентимиз «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Бу ҳужжат мазкур соҳаларни бошқариш тизими самарадорлигини кўтариш, хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, илғор технологияларни қўллаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини диверсификациялаш ва экспорт қилинадиган товарларни кенгайтириш асосида уларнинг жадал ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил рўёбга чиқариш мақсадида қабул қилинди. Қарорга биноан, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси унинг таркибига чарм, мўйна хомашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ва бошқа ташкилотлар ихтиёрий равишда кирган ҳолда «Ўзчармсаноат» уюшмаси қилиб қайта ташкил этилди.
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.