(O´zbek) Металлургия саноати корхоналарида бошқарув ҳисобини ташкил этиш

2-3/2020

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Дунё темир уюшмаси (World Steel Assosiation WСА) маълумотларига кўра жaҳoн мeтaллургия сaнoaтидa ҳoзирги вaқтдa xoмaшё рeсурслaрини eткaзиб бeрувчи, тaйёр мe­тaлл мaҳсулoтлaрини ишлaб чиқa­рувчи 64 та мaмлaкaтда 2020 йил март ойи­да пўлат ишлаб чиқариш 147,1 миллион тоннани ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган 2019 йилнинг март ойига нисбатан 6,0% пасайишган, бу эса Covid-19 пандемияси сабабли давом этаётган қийинчиликлар туфайли юзага келди. Одатда дунё миқё­сида пўлат ишлаб чиқариш ҳажми олдинги йилга нисбатан 1-5% га ўсиш кўрсаткичлари кузатилар эди.
     Дунё бўйича пўлат ишлаб чиқа­риш 2020 йилнинг дастлабки уч ойи­да 443,0 миллион тоннани ташкил этган, бу ўтган 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 % га пасайган кўрсаткич. Осиё давлатлари 2020 йилнинг биринчи чорагида 315,2 миллион тонна пўлат ишлаб чиқарган, бу биринчи чоракка нисбатан 0,3 % пасайишдир. Европа иттифоқи 2020 йилнинг биринчи чорагида 38,3 миллион тонна пўлат ишлаб чиқарган, бу 2019 йилнинг шу чорагига нисбатан 10,0 % га камайган. Шимолий Америкада пўлат ишлаб 2020 йилнинг дастлабки уч ойида 29,5 миллион тоннани ташкил этган, бу эса 2019 йилнинг биринчи чорагига нис­батан 4,0 % га пасайган.
     Ўзбекистонда ҳам металлургия саноати иқтисодиётнинг етакчи тар­моқларидан бири ҳисобланади. Сўнгги икки йил давомида кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарини жадал ривожлантириш, модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган узоқ муддатли дастурлар қабул қилинди. 2026 йилгача «Навоий КМК» ДКда маҳ­сулот ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга, «Олмалиқ КМК» АЖга 2,9 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этиш ва 2023 йилгача мис ишлаб чиқариш ҳажмини 28 фоизга, рух ишлаб чиқариш ҳаж­мини 75 фоизга ошириш кўзда тутил­ган. Шунингдек, «Ўзметкомбинат» АЖнинг бўш турган майдонларида, шунингдек, соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган объектлари негизида 2018-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар тасдиқланган.
     Шу билан бирга металлургия тар­моғининг йирик корхоналаридаги мавжуд бошқарув тузилмаси, фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобини юритиш ва баҳолаш услуб­лари, молиявий ҳисоботларнинг эс­кирган шакллари ишлаб чиқариш­нинг ўсиши ва инвестициявий жозибадорликнинг ошишига, ички назоратни сифатли ташкил этишга тўсқин­лик қилмоқда.
     Юқоридагилардан келиб чиқиб, металлургия тармоғининг йирик корхоналари рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш мақсадида инвестицияларни жалб этишга қўшимча шароитлар яратиш, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида металлургия тар­моғининг йирик корхоналари:
     а) 2019 йил якунидан бошлаб:
     молиявий ҳисоботларни мажбурий тартибда молиявий ҳисоботлар­нинг халқаро стандартлари асосида тузади ва халқаро аудиторлик компанияларини жалб этган ҳолда мус­тақил ташқи аудитни ўтказади;
     активларни сотиш рентабеллиги, актив ва мажбуриятларнинг айланиши, шунингдек, халқаро фонд биржалари ва молия институтлари талабларига асосан белгиланадиган бошқа кўрсаткичлар даражаси бўйича минимал талабларни амалиётга жорий қилади;
     б) 2020 йил якунидан бошлаб:
     ҳисоб ва ҳисобот бўйича халқаро стандартлар (ISAR) принциплари ва талаблари асосида корпоратив ошкораликни татбиқ этади. Бу эса ушбу тармоқда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни ҳисобга олган холда лойиҳа-смета ҳуж­жатларини ишлаб чиқиш жараёнларининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширган ҳолда янги юқори технологиялар қўлланилган ишлаб чиқаришларни қуриш, шунингдек, лойиҳани бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш йўли орқали бухгалтерия ҳисоби, бошқарув ҳисо­би тизимида ички назорат ва бюджетлаштириш услубиятини ишлаб чи­қиш долзарб масалалардан ҳи­собланади.
     Ишлаб чиқарилган саноат таркибида 2019 йил январь-март ойларида металлургия саноати улуши 24,2 % ни ташкил этиб, унинг физик ҳажм индекси 3,1 % га ўсган бўлса, 2020 йилнинг январь-март ойлари якунларига кўра металлургия саноатининг улуши 25,2 %гача кўтарилиб, физик ҳажм индекси эса 4,4 % га ўсди ва ишлаб чиқариш ҳажми 16 302,5 млрд. сўмни ташкил этди. Металлургия саноати – ўтган йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 3,7 трлн. сўмга ошган (жами ишлаб чиқариш ҳаж­ми – 16,3 трлн. сўм).
     Металлургия саноати ҳозирги замон жаҳон иқтисодий тизимининг асосий тармоқларидан бири ҳисоб­ланади. Бошқа асосий тармоқларнинг фаолият даражаси кўп жиҳатдан металлургиянинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Металлургиянинг бугунги кундаги аҳамияти шунда кўринадики, тармоқдаги ички муаммоларни ҳал қилиш нафақат алоҳида корхона, минтақа, балки мамлакат доирасида алоҳида аҳамият касб этади.
     Металлургия саноати корхоналарида бошқарув ҳисобини амалга оши­риш бир нечта сабабларга боғ­лиқ бўлади.
     Биринчидан, металлургия саноати корхонаси таркибий бўлинмаларининг турли хил белгилар бўйича фарқланиши ва назорат учун аниқ бошқариш тизимининг йўқлиги моддий ресурсларни тақсимлашда мураккаб жараённи юзага келтиради. Бир томондан, металлургия саноати корхонаси таркибий бўлинмалари ишлаб чиқариш фаолияти, функция­лари деярли бир хиллиги ички назорат тадбирларини бўлинмалар бўйича такрорлаш имконини беради. Бош­қа томондан, айрим ҳолларда самарали ва ишончли назорат қилиш учун маълумотларнинг даврийлиги, аниқлиги, етарлилиги ва манбаларини аниқлаш жуда қийин бўлади. Шуни инобатга олиш керакки, иқтисо­диётнинг ривожланиб бориш шароитида ва маҳаллий бозорга хорижий саноат корхоналарининг кириб келиши бошқарув ҳисоби ва қарор қабул қилиш жараёнлари такомиллашиб боришига туртки бўлади.
     Иккинчидан, сўнгги йилларда металлургия саноати корхоналари жуда тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Бунинг натижасида уларни нафақат ташқи, балки ички манбалардан ҳам олинадиган қўшимча ресурсларга эҳтиёжи ортиб бормоқ­да. Металлургия саноати корхонасининг ташқи муҳит билан ҳамкорлиги очиқлик, ишончлилик ва маблағ­лардан мақсадли фойдаланиш тамо­йилларига асосланиши лозим.
     Учинчидан, ҳар қандай бошқарув функцияси каби ички назорат ва бюджетлаштириш уни амалга ошириш учун ресурсларни талаб қилади. Бу эса металлургия саноат корхоналарида бошқарув ҳисоби тизимида ички назорат самарадорлигини ошириш ва бюджетлаштиришни ташкил қилишда илмий ва услубий ишланмаларнинг долзарблиги ва амалий аҳамиятини белгилайди.
     Бизнингча, металлургия саноати корхоналарида бошқарув ҳисобини ташкил этишда илмий ёндашувларни умумий ва алоҳидага ажратиш мақсадга мувофиқ. Умумий илмий ёндашувлар: тизимли, комплекс ва технологик ёндашув.
     Тизимли ёндашув шуни англатадики, металлургия саноати корхоналарида бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва унинг ишлаши стратегик бош­қарув тизими ва бошқарув ҳисо­би тизимининг элементи сифатида кўриб чиқилади, улар ўз навбатида, корхонани бошқариш тизимининг бошқа, янада юқори даражасининг бир қисми ҳисобланади.
     Комплекс ёндашув шуни англатадики, металлургия тармоғи доирасида бош корхона ва ҳудудий корхоналарда бошқарув ҳисобига барча турдаги ахборотдан фойдаланган ҳолда молия-ишлаб чиқариш фаолиятининг бир қисми сифатида қа­ралади.
     Технологик ёндашув металлургия саноати корхоналарида бошқарув ҳисобини ташкил этишда ва унинг иш­лаши жараёнида компьютер технологияларидан фойдаланиш имконини беради.
     Металлургия саноати корхоналарида бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва унинг ишлашидаги алоҳида ёндашувларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
     ҳам горизонтал бўйича, ҳам вертикал бўйича ўзаро боғлиқликни таъ­минловчи интеграцион ёндашув; эъти­борни муайян вазиятларга қара­тиш имконини берувчи жараёнли ёндашув; металлургия саноати корхоналарида бошқарув ҳисобини бизнеснинг динамик ривожланишида, унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг аниқланишида кўриб чиқувчи динамик ёндашув; металлургия тармоғи­нинг ҳамда металлургия саноати корхоналарида бошқарув ҳисоби тизими ишлашининг ўзига хос жиҳат­ларини ҳисобга олган ҳолда бошқа­рув ҳисобини ташкил этиш методикасини ишлаб чиқишни ўз ичига олувчи махсус ёндашув.
     Амалиётнинг кўрсатишича, аксарият металлургия корхоналарининг ташкилий тузилмалари чизиқли-функ­ционал ҳисобланади.
     Бизнингча, металлургия саноати корхонаси ташкилий тузилмасининг чизиқли-функционал босқичи ихтисослашув жараёнининг чуқурлашуви, кенгайиш, янги бўлинмалар ва хизматларнинг ташкил этилиши билан тавсифланади.
Бундай ташкилий тузилмада функ­ционал раҳбарлар фақат ўз бўлинмаларини бошқаришини назарда тутади. Ходимларни бошқариш уларнинг раҳбарлари орқали буйруқ­лар ва бошқа ички фармойишларни чиқариш йўли билан амалга оширилади. Айни вақтда чизиқли бўлинмалар раҳбарлари функционал ўзга­ришлар лойиҳаларини ўзаро келишиб олиш ва уларга эътироз билдиришга ҳақли. Бу функционал ва чи­зиқли хизматлар ўзаро ҳамкорли­гининг яхшиланишига олиб келади.
     Корхонанинг янада ўсиши билан функционал бўлинмалар фаоллиги, шунингдек, ходимларга махсус кичик тизимлар томонидан объектив тарз­да қўйиладиган кўплаб янги талаб­ларга риоя этиши борасида босим кучаяди. Бўлимлар меҳнат, маҳсулот­нинг сифати билан боғлиқ қўшимча шартлар ва чекловларни жорий этувчи ички меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади. Бунда функционал бўлинмалар томонидан ифодаланадиган кўплаб шартлар ва кўрсаткичларни аниқроқ мувофиқлаштириш муаммоси дастлабки ўринга чиқади.
     Чизиқли-функционал тузилма функционал ва асосий бўлинмалар ўртасида алоқаларнинг аста-секин йўлга қўйилишини назарда тутувчи барқарор шароитда ишлаш учун ус­тунликларни тақдим этади. Агар вазият тезда ўзгариб, назорат қили­надиган кўрсаткичлар ва чекловларни доимий равишда қайта кўриб чиқишни талаб қилса, айниқса, корхонанинг ўсиши шароитида барча хизматларнинг мувофиқ ишлашига эришиш қийин бўлади. Ихтисослашув қанчалик чуқур бўлиб, функционал кичик тизимлар қанчалик кўп бўлса, уларнинг интеграциялашган натижага эришиш борасидаги ишида ҳам­жиҳатликка нисбатан қўйи­ладиган талаблар шунчалик юқори бўлади.
     Хулоса қилиб айтиш мумкинки, металлургия саноати корхонаси бош­қарувнинг барча даражаларда яхши йўлга қўйилган бошқарув ҳисоби ва ҳисоботлари тизимисиз самарали иш­лай олмайди.
Металлургия саноати корхонасини бошқариш тизими мезони моддий, молиявий ва инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисоб­ланади. Металлургия саноати корхонасининг барча таркибий бўлимларида бошқарув ҳисоби тизимининг ташкил этилиши фаолиятнинг барча турларини режалаштириш, тезкор назорат қилиш ва ҳисобга олиш масалаларини комплекс тарзда кўриб чиқиш имконини берган ҳолда бунинг учун зарур бўлган механизмни таъминлайди.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.