(O´zbek) Банк тизими ислоҳотлари самараси

1/2020

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти мустақиллик йиллари давомида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, миллий қадриятларимиз, шунингдек, илғор халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда миллий моделимиз асосида ривожланди.
     Мамлакатимиз иқтисодиётининг барча тармоқларида босқичма-бос­қич амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли сўнгги йилларда иқтисодиёт­нинг таркиби тубдан ўзгарди ва бар­қарор ривожланиш учун ишонч­ли пойдевор яратилди. Сўнгги йилларда ку­затилаётган асосий макроиқ­тисо­дий кўрсаткичларнинг ўзгариш тенден­цияси ҳам шундан далолат беради.
     Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш Мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясида белгилаб берилган асосий масалалардан бири ҳисобланади.
     Бу эса ўз навбатида, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ўсишини таъминлаш, таркибий ва институционал ўзгаришларни чуқурлаштириш, минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳудудлар, вилоятлар ва ша­ҳарлар инфраструктурасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш орқали макро­иқтисодий барқарор ўсишни таъминлайди.
     Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2019 йил кўрсаткичлари ўтган йил­га нисбатан ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг 105,6 фоизга ўсишини (2018 йилда 105,1%) кўсатади. Истеъмол нарх­лари индексидаги инфляция даражаси 15,5% ни ташкил этиши кутилмоқ­да. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекис­тон Марказий Осиёдаги саноати ривожланган республикалардан би­ридир.
     Иқтисодий ўсиш асосан саноатнинг юқори суръатлари 107,0 %, қу­рилиш 119,3% ҳисобига таъминланди. Шу билан бирга танспорт ва алоқа соҳаси (105,7%) тез суръатлар билан ривожланмоқда.
     Экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва миллий иқтисоди­ётнинг рақобатдошлигини кучайтириш ҳисобига ташқи савдо айланмаси ўтган йили 24,1% га, экспорт кўрсаткичлари 28,7% га ўсди.
     Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширила­ётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари етакчи халқаро рейтинг агент­лик­лари томонидан эътироф этил­моқда.
     Хусусан, Fitch Ratings ва Standard & Poor’s каби нуфузли халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимизга биринчилардан бўлиб халқаро суверен кредит рейтингини беришди.
Ушбу рейтинг «Барқарор» прог­нозини билдиради, бу эса кейинги 12–18 ой ичида иқтисодий ўсишда эҳтимолий пасайишлар камлигини англатади.
     Қайд этиш лозимки, Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини оли­ши ва суверен облигациялар чи­қа­риш бўйича маслаҳатчиси JPMorgan Chase активлари бўйича АҚШдаги энг йирик банк ҳисобланади.
     Банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида хизматлар кўрсатишнинг бозор механизмлари жорий этилмоқда, уларнинг турлари кенгаймоқда, тадбиркорлар ва аҳоли учун молиявий имкониятлар ошмоқ­да. Аҳоли учун валюта операцияларини ўтказишни енгиллаштириш мақ­садида янги банк хизматлари жо­рий этилди ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан хорижий валютани сотиб олишлари учун шароитлар яратилди.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғ­рисида»ги ПҚ-3272 сонли қарорида Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати мақсадларига эришиш тамойил­лари ва механизмларини қайта кўриб чиқиш ва йўналтиришга ало­ҳида эътибор қаратилди. Қарор мақ­сад ва вазифаларидан келиб чиқиб, 2017–2021 йилларда пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш бўйича ­чора-тадбирлар комплекси иш­лаб чиқилди. Ушбу ҳужжатда кўплаб ривож­ланган давлатлар Марказий банк­лари томонидан нархлар бар­қарор­лигини таъминлашда фойдаланилаётган инфляцион таргетлаш режимига боқичма-босқич ўтиш вазифаси белгилаб олинди.
     Банк тизими ривожланишининг бутун даври давомида олиб борилган давлат сиёсати банклар учун, миллий иқтисодиёт учун стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳалар­ни кредитлашни рағбатлантирувчи шарт-шароитларни яратди.
     Замонавий ишлаб чиқариш, энергия ва ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш, янги юқори технологияли ишлаб чиқаришни яратиш, инфратузулмани ривожлантириш, ишлаб чиқариш секторида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасидаги инвестиция лойиҳала­рини молиялаштириш банк кредитларининг устувор йўналиши ҳисоб­ланади.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.