Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«Fitch ratings» рейтинг агентлигининг фикрига кўра Ўзбекистон ҳукумати томонидан сўнгги йилларда амалга оширилаётган банк соҳасини ислоҳ қилишни ўз ичига олган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар сиёсати корпоратив бошқарув сифатининг яхшиланишига, юқори даражадаги долларлашув ва миллий иқтисодиётнинг концентрациялашуви хатарларининг камайишига ҳамда хорижий инвесторлар учун Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги умумий ошишига олиб келиши мумкин.
Суверен рейтинг
Суверен рейтинг Ўзбекистонга илк бор 2018 йилнинг декабрь ойида «BB-»/«Барқарор» прогнози даражасида берилган эди.
Ўзбекистоннинг суверен, бир томондан, суверен баланснинг кучли кўрсаткичлари, паст давлат қарзи ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари билан, иккинчи томондан, тарихан юзага келган таркибий муаммолар (аҳоли жон бошига ЯИМнинг паст даражаси, институционал муҳит ва бошқарув сифатининг заиф даражалари ва б.) билан бирга юқори даражадаги инфляция ва хомашё ресурслари экспортига кучли боғлиқлик ўртасидаги мувозанатни акс эттиради.
Ялпи халқаро захираларнинг катта ҳажми (2019 йилнинг охири ҳолатига кўра 29.2 млрд. АҚШ доллари) давлат қарзининг паст даражаси (2019 йилда ЯИМнинг 28,9 фоизи миқдорида баҳоланган) ҳамма қайтариш муддати ва харажатлари нуқтаи назаридан унинг қулай тузилиши Ўзбекистоннинг суверен рейтингини қўллаб-қувватловчи муҳим омиллардир. Бизнинг фикримизча, бу зарур ҳолларда, давлат банки томонидан кўмак бериш нуқтаи назаридан давлат учун маълум молиявий мослашувчанликни назарда тутади. Давлат банклари активларининг иқтисодиётга нисбатан ўртача миқдорини (2019 йилнинг охири ҳолатига кўра 24,2 млрд. доллар, бу ЯИМнинг 42 фоизини ташкил қилди) ҳисобга олган ҳолда биз давлатнинг бундай кўмак бериш қобилиятини кучли, деб баҳолаймиз.
Банк секторини ислоҳ қилиш
Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2019 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб амалга оширилаётган банк секторини ислоҳ қилиш биринчи навбатда, банк сектори фаолиятининг бозор механизмларини яратишга қаратилган. У давлат банкларида тўғридан-тўғри директив кредитлаш моделидан узоқлашиш ва уларни ўрта муддатли истиқболда хусусийлаштириш, иқтисодиётнинг алоҳида секторларига имтиёзлар бериш моделини ўзгартириш, хусусий секторнинг ривожланишини рағбатлантириш ва ҳоказоларни ўз ичига олади.
2019 йилнинг 4-чорагида давлат банклари директив кредитларнинг катта улушини ва тегишли молиялаштиришни Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (ЎзТТЖ)га топширди. Шу билан бирга ЎзТТЖдан фондлаштиришнинг бир қисми айрим банклар капиталига айирбошланди. 2020 йилдан бошлаб давлат дастурлари бўйича имтиёзли кредитлар учта ваколатли банк (АТ «Халқ Банки», «Агробанк» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБ) томонидан берилади, бунда манзиллилик тамойилини таъминлаш мақсадида кредит олувчиларнинг тоифалари камайтирилди, ставкаларни субсидиялаш эса якуний қарз олувчиларга тўлаш йўли билан амалга оширилади.
Бир қатор давлат банкларини хусусийлаштириш миноритар пакетларнинг (25%гача) якор инвесторларга, одатда, халқаро молиявий ташкилотларга сотилишини назарда тутади. Узоқ муддатли истиқболда хусусийлаштириладиган банклар акцияларининг блокировкаловчи ва назорат пакетларини сотиш режалаштирилмоқда. Хусусийлаштириш бўйича дастлабки битим 2020 йилнинг май ойида тузилиши кутилмоқда ва Asia Alliance Bank назорат пакетининг япониялик стратегик инвесторга сотилишини назарда тутади (01.01.2020 ҳолатига кўра активлар ҳажми бўйича 18-сон). «Fitch» рейтингига эга бўлган банклар орасида «Ўзсаноатқурилишбанки», «Асака» банки ва «Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш режалари ҳақида эълон қилинди.
Давлат банкларида корпоратив бошқарувни ислоҳ қилиш нуқтаи назаридан дастлабки қадамлар қўйилди. Жумладан, бир қатор банкларда Кузатув кенгашлари таркибига мустақил директорлар киритилди, айрим хусусийлаштирилган банкларда эса (масалан, «Ипотека-банк» АТИБ) банкни бошқаришда давлат органлари раҳбарларининг иштирокини истисно этиш кутилмоқда. Бундан ташқари давлат банклари менежмент таркибига йирик хорижий банкларда ишлаш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни маслаҳатчилар сифатида янада фаол жалб қила бошлашди.
Fitch агентлигининг фикрига кўра юқорида санаб ўтилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши банк секторини ривожлантириш истиқболларига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. ЎзТТЖнинг директив кредитларини топширишдан эришилган дастлабки натижалар секторда кредитлар долларлашуви даражаларининг (30.11.2019 йил ҳолатига кўра 58%дан 31.12.2019 йил ҳолатига кўра 48%гача) пасайишида ва унинг концентрациясида кўзга ташланади (берилган кредитларнинг умумий ҳажмида 5 та йирик банкнинг улуши мос равишда 74%дан 69%га қисқарди).
Fitch прогнози: 2020 йил учун трендлар
Биз 2020 йилда секторда кредитлар ўсишининг янада ўртамиёна суръатларини кутаяпмиз (сўмнинг АҚШ долларига нисбатан айирбошлаш курси ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда 2019 йилнинг 11 ойида ва 35% ўсишдан кейин ва активлар ЎзТТЖга ўтказилгунга қадар), чунки йирик инфратузилма лойиҳаларини давлат томонидан молиялаштириш энди ЎзТТЖдан тўғридан-тўғри амалга оширилади. Ўзбекистон Марказий банки тижорат кредитларининг ўсиш суръатини совутиш сиёсатини давом эттириши эҳтимолдан холи эмас.
Fitch шунингдек, аҳолининг нисбатан паст даромадлари туфайли (2019 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ 1,8 минг долларни ташкил қилди) ва чакана кредитлар бериш стандартларининг эндигина шаклланаётган тартибга солиниши шароитида Ўзбекистонда (шу жумладан, хорижий валютада) чакана кредитлашнинг потенциал ортиқча ўсиши билан боғлиқ хатарларни ҳам қайд этади. Бундан ташқари кредитлаш бозоридаги улушини ошириш мақсадида банклар томонидан қарз олувчиларга қўйиладиган талабларнинг сусайиши кредит таваккалчилиги ошишининг манбаига айланиши мумкин. Банкларнинг кредит бериш бўйича ўз стандартлари ва мезонларининг сифати, шу жумладан қарз олувчилар тўлов қобилиятининг таҳлили иқтисодий инқироз даврида ҳам вақт синовидан ўтиши керак.
Шу билан бирга бизнинг фикримизга кўра, чакана кредитлашнинг юқори ўсиш суръатлари янада паст бошланғич база билан компенсацияланади ва унинг банк сектори кредит портфелининг умумий ҳажмидаги улуши 2020 йилнинг охирида 20–25 фоиздан ошмайди (2019 йилнинг охири ҳолатига кўра 16%).
Банк секторининг ўртача капиталга даромадлилик билан ифодаланган фойдалилиги 2020 йилда, Fitchнинг фикрига кўра (2019: 14%) икки хонали рақамларда қолади. Бир томондан, хусусий секторни юқори маржали кредитлаш улушининг ўсиши муносабати билан давлат банкларининг рентабеллиги ошади. Иккинчи томондан, Fitch рақобатнинг кучайиши туфайли секторда кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг умумий камайишини кутмоқда, бу (биринчи навбатда хусусий банкларда) соф фоиз даромадларининг ўртача пасайишига олиб келади. Бундан ташқари 2020 йилда Марказий банкнинг асосий ставкасининг эҳтимолий пасайиши ҳам банкларнинг маржиналлигига ўртамиёна салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Банк секторининг капиталлашуви Марказий банкнинг капитал бўйича нормативларнинг минимал қийматларига нисбатан юқори талабларини ҳисобга олган ҳолда мақбул даражада қолади (1-даражали капитал ва Регулятив капитал учун тегишлича 10% ва 13%). Шу билан бирга, Fitch 2019 йилнинг охирига нисбатан (1-даражали капитал ва Регулятив капитал учун тегишлича 19,6% ва 23,5% даражасида бўлган эди) банк сектори капиталининг етарлилик даражаларининг ўртача пасайишини кутмоқда, чунки таваккалчилик бўйича ўлчанган активларнинг ўсиши фойда ҳисобидан капиталнинг ўсишидан юқори бўлади.
Банк секторида давлат томонидан фондлашнинг улуши амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида 2020 йилда 2019 йилга нисбатан пасайишда давом этади. Биз 2019 йил давомида суверен Еврооблигациялар ва «Ўзсаноатқурилишбанки» АТБ Еврооблигацияларининг дастлабки чиқарилишларидан кейин хорижий фондлаш улушининг, шу жумладан, йирик банклар томонидан Еврооблигацияларининг чиқарилиши ҳисобидан ҳам аста-секин ўсишини кутаяпмиз.
Банк секторининг Fitch томонидан қопланиши
2020 йилнинг боши ҳолатига кўра Fitch 2019 йилдаги ўз қопламасини оширган ҳолда 10 та ўзбек банкининг рейтингларини қўллаб-қувватламоқда (2019 йилда рейтинглар биринчи марта учта давлат банки: «Ипотека-банк» АТИБ, АТ «Халқ Банки» ва «Қишлоқ Қурилиш Банк» АТБга берилган эди. Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра Fitch агентлиги томонидан рейтингланадиган банкларнинг активлари 2019 йилнинг охири ҳолатига кўра бутун сектор активларининг 58 фоизини ташкил этган эди.
Fitch агентлиги методологиясига кўра эмитентларга бир неча турдаги рейтинглар берилади. Банкнинг барқарорлиги рейтинги банкнинг шахсий кредитга лаёқатлилигини ҳисобга олади, Қўллаб-қувватлаш рейтинги ва Эмитентнинг Дефолти рейтингини (ЭДР) қўллаб-қувватлаш даражаси эса банк томонидан зарур ҳолларда ташқи кўмак олиниши эҳтимолини акс эттиради. Банкнинг ЭДР ва унинг мажбуриятлари рейтинглари Барқарорлик рейтинги ва қўллаб-қувватлаш рейтинглари асосида аниқланади ва эмитентнинг катта қарзи эгаларига нисбатан мажбуриятларнинг бажарилмаслиги хавфини акс эттиради.
Fitch томонидан рейтинг бериладиган еттита давлат банкининг ЭДРлари Ўзбекистон суверен рейтингининг даражасида бўлиб, бу Fitch агентлигининг зарурат туғилганда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мумкинлиги ҳақидаги фикрини акс эттиради. Бундай фикр асосан ушбу банкларнинг мажоритар давлат мулкини ва сўнгги 2–3 йил ичида капиталини ошириш ва барқарор фондлашни таъминлаш учун давлат томонидан катта миқдордаги пул маблағларининг олиниши тарихини, шунингдек, давлатнинг халқаро захираларига нисбатан потенциал қўллаб-қувватлашнинг паст нархини ҳисобга олади.
Fitch хусусий банклар ЭДРларига (уларнинг паст тизимли аҳамиятга эгалиги туфайли) давлат ёки акциядорлар (уни тўғри баҳолашнинг мумкин эмаслигини ҳисобга олган ҳолда) томонидан қўллаб-қувватлаш мумкинлигини асос қилиб олмайди, шунинг учун ЭДРлар фақат ўзининг кредитга лаёқатлилигини баҳолашга асосланади.