Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ҳам алоқа, ҳам телекоммуникация хизматлари, юқорида таъкидланганидек, яхлит мақсадга, яъни фойдаланувчилар (юридик ва жисмоний шахслар)нинг ахборотга бўлган эҳти­ё­жини қондиришга қаратилган. Шу боис, алоқа ва телекоммуникация хизматларини биргаликда яхлит ахборотлаштириш хизматлари, деб эъти­роф этиш ва унга қуйидагича таъриф бериш мумкин.
     Ахборотлаштириш хизматлари – бу, алоқа ва телекоммуникация операторлари ёки провайдерларининг ҳақ тўлаш шарти билан ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эҳти­ёжларини қондиришга қаратилган фаолияти.
     Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ҳар бир туркуми ва улар­га кирувчи хизмат турлари ало­ҳида олинган хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий фаолиятини ташкил этади. Республикамизда поч­та алоқа хизматлари «Ўзбекистон почтаси» АЖ, телефон алоқа хизмати «Beline», «Ucell», «UzMobile», «Perfectum Mobile», «Ўзбектелеком» каби компанияларнинг, телевидение ва радио­эшиттириш хизматлари эса «Ўзбекис­тон Миллий телерадиокомпанияси» тизимига кирувчи корхоналарнинг асосий фаолияти ҳисобланади. Интернет хизматлари барча тармоқ ва соҳа корхоналари фаолиятининг аж­ралмас қисми, шунингдек, алоҳида хў­жалик ҳисобидаги корхоналарнинг махсус даромад келтирувчи фаолият тури сифатида амалга оширил­моқда.
     Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари туркумлари ва бу туркумларга кирувчи хизмат турларидан оли­наётган даромадлар мамлакатда яратилаётган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)­нинг муҳим таркибий қисми ҳи­собланади. Бинобарин, ушбу соҳа­дан олинаётган даромаднинг респуб­ликамизда яратилаётган ЯИМдаги ҳиссаси йилдан йилга ошиб бормоқ­да. Бу, ўз навбатида, бухгалтерия ҳи­соби олдига алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳар бир турига оид даромадларни тўғри ва объектив акс эттиришдек муҳим вазифани қўя­ди. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳар бир туркумига кирувчи хизмат турларининг кўплиги, уларнинг ҳар хил тарифлар асосида турли вақт­ларда амалга оширилиши ҳамда турли ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши бухгалтерия ҳисо­би олдида турган ушбу вазифанинг долзарблигидан дарак беради. Жумладан, «Ўзбекистон почтаси» АЖ провайдерлари ўнга яқин турдаги почта хизматларини, мобиль телефон ало­қаси субъектлари эса ўндан зиёд режимлардаги ва турли тарифлардаги сўзлашув хизматлари кўрсатади. «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси» таркибига кирувчи провайдерлар томонидан ҳар куни жуда кўп сонли телерадио хизматлари, яъни телерадио маҳсулотлари эфирга узатилади. Ушбу хизмат турларининг ҳар бири бўйича олинадиган даромаднинг мамлакат ЯИМга бевосита таъсир қилиши, уларни қачон ва қанча миқдорда тан олиш, мос равишда, уларни ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш мақсадга мувофиқлиги давлат аҳамиятига молик масала эканлигини билдиради. Шу боис ҳам, фикримизча, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари соҳасига кирувчи ало­ҳида субъектлар гуруҳлари, почта алоқаси, телефон алоқаси, телерадио хизматлари, интернет ва бошқа телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи субъектлар учун давлат миқ­ёсида даромадларни тан олиш, ҳи­со­бини юритиш ва уларни ҳисоботга киритишнинг яхлит тартибларини белгилаш мақсадида махсус меъёрий ҳужжатларнинг яратилиши объектив зарурат ҳисобланади.
     Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари соҳасида яратилаётган маҳ­су­лотларнинг характерли хусусиятларига уларнинг моддий кўринишга эга эмаслиги, бу маҳсулотларни яратилиши ва фойдаланувчиларга топширилишининг айрим хизмат турлари бўйича бир муддатда, бошқа хизмат турлари бўйича эса ҳар хил муддатда юз бериши, мос равишда, тўлиқ тугалланганлик ва ушбу ҳолат­ларни бўлиши, уларнинг ҳар хил харажатларни талаб қилиши, қолаверса, бу харажатларни таркиби бўйича бир хил қолипга солиб бўлмаслиги киради. Ушбу хусусиятлар алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари соҳасида харажатлар ҳисоби ва улар таннархи­ни аниқлаш (калькуляция қилиш) бо­расида бошқа тармоқлардан фарқ қи­лувчи хусусиятларнинг мавжудлигидан дарак беради. Таннархнинг кор­хоналар молиявий-хўжалик фаолия­ти кўрсаткичлар тизимидаги тут­ган ўрни, унинг якуний-молиявий натижаларга бевосита таъсир кўрсатиши, табиий равишда, ўзига хос хусусиятларга эга алоқа ва ахборотлаш­тириш хизматлари ҳар бир туркумига кирувчи хизмат турларининг яра­тилиш қийматларини, яъни таннархини тўғ­ри ҳисоб-китоб қилишда ҳам ўзига хос ёндашишни тақозо этади.
     Ушбу хусусият ҳам алоқа ва ахбо­ротлаштириш хизматлари соҳасида харажатларни тан олиш, ҳисобини юритиш ва уларни ҳисоботга киритишнинг яхлит тартибларини белгилаш мақсадида махсус меъёрий ҳуж­жатлар яратилишини объектив зарурат қилиб қўяди. Ҳозирги пайтда рес­публикамизда амалда бўлган «Маҳ­сулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чи­қиш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»­да ало­қа ва ахборотлаштириш хизматлари соҳасининг юқорида эътироф этилган хусусиятлари тўлиқ қам­раб олинмаганлиги мазкур муаммонинг ўта долзарблигидан дарак беради.
     Фикримизча, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари соҳасида бухгалтерия ҳисобининг юқорида қис­қача таснифи берилган долзарб муаммоларини ҳал қилиш, уларга оид махсус меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш, шунингдек, ушбу соҳада бухгалтерия ҳисоби хусусиятларини дарс­ликлар ва ўқув қўлланмаларда кенг ёритиш республикамизда иқтисоди­ётнинг мазкур тармоғини барқа­рор ривожлантиришга, шунингдек, ушбу тармоқ учун етук малакали кадрларни тайёрлашга имкон беради.
 
Учқун ШИРИНОВ,
мустақил тадқиқотчи

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.