Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, республикамиз ҳудудлари меҳнат бозорларини кластерлар марказларига ажратиб, Euclidean distance масофасидан фойдаланганда K-means энг мақбул усул ҳисобланади.
     Шундай қилиб, биз минтақавий меҳнат бозорининг тўрт хил турига эга бўлдик:
     ● хизматлар соҳаси кўрсаткичи, иш билан бандлар орасида олий маъ­лумотлилар улуши, умумий таркибда тадқиқотлар билан банд бўлган ходимлар улуши;
     ● хизматлар соҳасидаги бандлик, иш билан бандлар орасида олий маълумотлилар улуши ва кичик бизнес соҳасида бандлар улуши;
     ● «сервис» бандлиги ўртачадан юқори, кичик бизнесда, тадқиқот ва ишланмалар билан бандлар ўртачадан паст, олий маълумотга эга бўлганлар улуши ўртача ва юқори;
     ● қайд этилган кўрсаткичлар юқо­ри эмас, иш билан банд бўлганлар орасида олий маълумотлилар улуши қий­мати ўртача.
     Кўрсатилган кластерлар ўртасида минтақавий меҳнат бозорлари ҳара­кати таҳлили мамлакатимизда бир нечта синф мавжуд эканлигидан далолат беради:
     ● иш билан бандликнинг «инновацион» кўрсаткичлари барқарор да­ражада юқори бўлган минтақавий меҳ­нат бозори (Тошкент шаҳри);
     ● «инновацион» кўрсаткичи яхшиланиб бораётган минтақавий меҳ­нат бозорлари (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари);
     ● иш билан бандликнинг «инно­ва­цион»лиги барқарор равишда ўртача минтақавий меҳнат бозорлари (Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари);
     ● нисбатан беқарор минтақавий меҳнат бозорлари (Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари).
     Ушбу кластер иш билан бандликнинг инновацион тури ривожланишининг иқтисодий имкониятлари нуқ­таи назаридан бир хил эмас. Айтиб ўтилган минтақалар, бизнингча, прог­рессив йўналишда иш билан банд­ликни ривожлантириш учун зарур ресурсларга эга. Лекин, ресурсларни прогрессив тармоқлар ва секторларга қайта татбиқ қилиш, кичик бизнес­ни ривожлантириш, хизматлар со­ҳасини «интеллектуаллаштириш» му­ҳим роль ўйнайди.
     Республикада инновацион банд­лик истиқболларини баҳолашда янги турдаги иш билан бандлик ривожланиши учун моддий асослар яра­тиш жараёнини акс эттирадиган иқтисодий кўрсаткичларни ҳам ҳи­собга олиш мақсадга мувофиқ.
     Қайд этилган таснифлар ва меҳнат бозори ҳолати борасида ўтказилган таҳлилий натижаларни бирлаштириш Ўзбекистоннинг ҳудудий меҳнат бозорларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш заруриятини келтириб чиқа­ради:
     1) Инновацион фаоллик ўртача, ишсизлик даражаси паст бўлган «инновацион аттракторлар» (Тошкент шаҳ­ри). Ушбу ҳудудда инновацион иш билан бандликнинг ривожланиши учун барқарор иқтисодий база яратилган, меҳнатга талаб таркиби дифференциация қилинган ва прог­рессивлик даражаси юқори, иш билан бандлик таркибининг «инновацион» кўрсаткичлари юқори, меҳнат бозори динамик, ўртача ойлик иш ҳақи юқори. Бундай минтақавий меҳ­нат бозори Ўзбекистон Республикаси доирасида инновацияларга йўналтирилган, иқтидорли кадрларни жалб қилувчи ўзига хос марказга, «ўсиш қутблари»га, тараққиётнинг инновацион йўли «карвонбошиси»га айланади. Уларда иш билан бандликнинг янги шакллари ва янада самарали меҳ­нат амалиёти ривож топади, мак­роиқтисодий боғлиқликлар яққолроқ ифодаланади, персонал тайёр­лаш ва ўқитишни амалга оширувчи инновацион фаол ташкилотлар сони кўпроқ бўлади.
     2) Иш билан бандлик таркибининг «инновацион»лик даражаси ўртача, меҳнат бозоридаги вазият беқарор (Қорақалпоғистон Республикаси, Жиз­зах ва Самарқанд вилоятлари) ва инновацион фаоллик ўртача бўлиб, бу барпо этилаётган иш ўринлари динамикасида акс этадиган «индустриал ўртача инновацион» минтақавий меҳ­нат бозорлари.
     3) «Ноинновацион, беқарор, лекин юқори ўқимишли минтақалар». Минтақавий меҳнат бозорининг уш­бу тури энг кўпи. Яъни, хизматлар соҳаси ва кичик бизнесда иш билан бандлик кўрсаткичлари, тадқиқотлар билан банд ходимлар кўрсаткичлари пастлиги, лекин банд аҳолининг маъ­лумот даражаси юқорилиги хос. Ушбу тур инновацион иш билан бандликка талаб етарли бўлмаган ҳудуд­ларни қамраб олади. Уларда инновацион иш билан бандликни ривожлантириш сиёсати юритилади.
     4) «Ўртача инновацион, барқарор ўсувчан» – инвестицион фаоллик ва ўсиш даражаси, мос равишда, янги иш ўринлари яратиш имконияти юқори, «сервислаштириш» даражаси яхши, лекин бандликнинг «иннова­цион»лиги ўртача. Мазкур гуруҳ иш билан бандликнинг инновацион турини ривожлантириш учун зарур бўлган иқтисодий асосларга эга, лекин ҳозирги кунда минтақа ихтисос­лашуви бу жараённи чегаралаб туриши мумкин.
     Бизнинг таклифларимиз респуб­лика ҳудудлари меҳнат бозорларини инновацион иш билан бандликни ривожлантириш имкониятлари нуқ­таи назаридан гуруҳларга ажратиш амалга ошириш мумкин бўлган умумий аломатлардан бири эканлигини яхши тушунамиз. Янги турдаги банд­ликни тўлароқ баҳолаш учун мин­тақа меҳнат бозорининг бир неча йил да­вомида битта турга мансублигини кў­риб чиқиш мақсадга мувофиқ. Бу эса, ўз навбатида, турлар барқарор­лигини, шунингдек, бир хил тур доирасида меҳнат бозорлари ёки ҳар хил турлар ўртасида ўхшашликни аниқ­лашга имкон беради. Қуйидагилар қў­шимча белгиларга айланиши мумкин:
     ● иш билан бандликнинг янги шакллари пайдо бўлганлиги;
     ● иш билан банд бўлганларнинг касбий-малакавий таркиби;
     ● меҳнатнинг ахборотлашув жараёни тобора тезлашаётгани;
     ● минтақанинг инновацион тизими ҳолатлари ва бошқалар.
     Бироқ, ушбу белгиларнинг аксарияти бўйича тўлиқ статистик ахборотлар мавжуд эмас, шунинг учун ҳам мазкур ҳолат баҳолаш объективлигини қийинлаштиради.
     Ўзбекистон ҳудудларида инновацион иш билан бандлик иқтисоди­ётнинг турли секторлари ва корхоналарида юзага келмоқда. Биз, ушбу изланишлар орқали инновацион тур­даги бандликни микродаражада ба­ҳолаш методологиясини таклиф этдик.
     Иқтисодиётнинг турли тармоқла­рига мансуб корхоналарда амалга оширилган ушбу жараёнлар ҳисоб-китоби шуни кўрсатдики, энг юқори индекс ахборот технологиялари сектори («Fido-biznes» компанияси)да кузатилди. Шу билан бирга, ҳаттоки индекслар бир-бирига яқин бўлганда ҳам уларнинг таркиби фарқ қи­лиши мумкин. Масалан, расман иш билан банд бўлганлар орасида олий маълумотлилар ва ижодий меҳнат ходимларининг улуши катта бўлган ҳолатда ҳам ташкилотларнинг инновацион фаоллик кўрсаткичлари ва меҳнат унумдорлиги паст бўлиши мумкин. Айни пайтда, замонавий тех­ника базаси, фаол кадрлар сиёсати, кадрлар маркетинги, меҳнатни самарали рағбатлантириш ва персонални инновацияларга йўналтириш ташкилотнинг инновацион фаоллик кўрсаткичлари юқори бўлишига олиб келиши мумкин.
 
Мақсуда АТАНИЯЗОВА,
катта илмий ходим-изланувчи

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.