(O´zbek) Pop tumani

4/2016

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Поп туманида мустақилли­гимиз берган имкониятлар туфайли, ҳар бир жаб­ҳада юксалиш жараёни кеч­моқда. Бугунги кунда попликлар турмуш даражаси фаровонлашиб бораётгани республикамизда амалга оширилаётган ижти­моий-иқтисодий ислоҳотлар билан чамбарчас боғлиқ эканини чуқур ҳис этмоқда. Шу боис, туман аҳли эртанги кунга катта ишонч билан қараб, юртни гуллаб-яшнатиш иштиёқида меҳнат қилмоқда. Бу ерда истиқомат қилаётган барча аҳоли вакиллари муштарак мақсадлар билан умргузаронлик қилмоқда.
     Маълумки, иқтисодий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг тезкор ривожланиши учун ҳар томонлама қулай шарт-шароит, имтиёз ва преференциялар яра­тиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу­нинг натижасида туманимизда ҳам қу­лай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга, кичик бизнес ва хусусий тад­биркорлик жадал ривожланишига тў­сиқ бўлаётган, муаммоларни доимий равишда ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилаётган ало­ҳида эъти­бор туфайли қулай ва жози­бадор сар­моявий муҳит яра­тилмоқда. Сўнгги йилларда янги ишлаб чиқариш объектларини ишга ту­шириш, мавжудларини модернизация қилиш ва кенгайтириш, кичик кор­хона, микрофирма, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, уй меҳнати­нинг бар­ча шаклларига эътибор қара­тиш, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳи­собига янги иш ўрин­лари ташкил этил­моқда. Масалан, ўт­ган йили туманда 5361 та янги иш ўринлари яратилиб, режа ортиғи билан бажарилди.
     Муҳими, бугун юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ишлари ўз кўлами ва мазмуни билан мамлакатимиз иқ­тисодиёти барқарор суръатда ривож­ланишига катта замин яратмоқда.Таъ­кидлаш лозим, уларга берилаётган имконият ва имтиёзлар истиқ­болли лойиҳаларни амалга ошириш имконини оширмоқда. Бу, ўз навбатида, ички бозорни импорт маҳсулот­ларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш баробарида, жаҳон бозорига дадил кириб бораётган маҳал­лий ишлаб чиқарувчилар сафи кенгайишига хизмат қилмоқда. Зеро, ки­чик бизнес субъектлари ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва шу асосда аҳоли даромадини кўпайтириш, турмуш шароитини оширишнинг муҳим омили, мамлакат тараққиётининг фаол ҳара­катлантирувчи кучига айланмоқда.
     Ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича қўлланаётган чора-тадбирлар туфайли маҳсулот турлари, уларнинг сифати ва ҳажми ортмоқда. Қолаверса, иқти­со­диётни либераллаштириш, ҳар бир жабҳада рақобат­бар­дошликни ошириш, экспорт сало­ҳиятини мустаҳкам­лаш, кичик бизнес ва хусусий тадбир­корликни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, юқо­ри технологияли муҳим қувват­ларни иш­га тушириш каби ис­тиқбол­ли лойи­ҳаларга қаратилаёт­ган алоҳида эътибор эришилаётган му­ваф­фақиятларда ўз ифодасини топ­моқда.
     Жумладан, 2015 йили туманда 128,9 млрд сўмлик (106,6 %) саноат маҳсу­лотлари, 36,2 млрд сўмлик (110,3 %) аҳоли истеъмол моллари, 206,1 млрд сўмлик (103,8 %) қиш­лоқ хўжалик маҳ­сулотлари, 74,8 млрд сўмлик (109,5 %) пудрат иш­лари, 262,3 млрд сўмлик (115 %) чакана савдо хиз­матлари кўрсатилди. Ҳисо­бот даврида жами таш­қи савдо айлан­маси 8,5 млн доллар миқ­дорида қайд этилиб, ташқи савдо айланмаси ўтган йил­га нисбатан 2,9 мартага кўп бўлди. Экс­порт амаллари 7,5 млн долларни ёки ўтган йилга нис­батан 107,3 фоиз­ни ташкил этди.
     2015 йил давомида 14 та ишлаб чиқариш лойиҳалари фойдаланишга топширилди ва лойиҳаларга жами 1,5 млрд сўм, шундан 432 млн сўм банк кредитлари, 1090 млн сўм ўз маб­лағлари сарф этилиб, 131 та янги иш ўринлари яратилди. Ўтган йили туманда чакана савдо 262,3 млрд сўм­ни ёки аввалги йилга нисбатан 115 фоизни ташкил қилди. Поп рес­публикамизнинг аҳолиси энг кўп, са­ноати юқори суръатларда ривожла­наётган, иқтисоди жадал мустаҳ­кам­ланиб бораётган забардаст туманла­ридан бири ҳисобланади. 2015 йилда жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 382,5 минг сўмни ташкил қилди. 1990 йили туманда еттита саноат корхонаси мавжуд бўлган бўлса, 2015 йилга келиб уларнинг сони 126 тага етди.
     Яна шуни айтиш лозимки, ўтган йили барча транспорт воситаларида 4,2 млн тонна юк ташилиб, ўсиш 184,4 фоизни, юк айланмаси 83,9 млн т/км. ни, ўтган йилга нисбатан 128 фоизни ташкил қилди. Шу даврда 24,2 млн нафар йўловчи ташилиб, ўсиш 134,1 фоизни, йўловчи айланмаси 242,8 млн йўл/км.ни, ўтган йилга нисбатан эса 138,6 фоизни ташкил этди. Автомобиль йўлларини эксплуатация ҳам­да реконструкция қилиш, таъмирлаш харажатлари 3,4 млрд сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 122,4 фоизни таш­кил қилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транс­портида йўловчилар ташиш соҳаси­даги тадбиркорлик фао­лиятининг ало­ҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғри­сида»ги қа­ро­рига асосан туманимиз­да бешта транс­порт уюшмаси фаолият кўрсатмоқда.
 
Yuldashev-1
     Қолаверса, ҳудудимизда алоқа бўлимлари аҳоли, хўжалик субъект­лари, давлат идораларининг почта, телефон, телеграф ва ахборотнинг ўзга турларини узатиш, қабул қилиш ва жўнатмаларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича эҳтиёжларини қонди­риш­га хизмат қилмоқда. Алоқа сифатини ошириш мақсадида «Ўзбектелеком» АК Наманган филиали Поп телекоммуникация боғламаси томонидан тумандаги барча АТСларга 1472 портли замонавий кенг полосали Tidslam қурилмаси ўрнатилиши натижасида интернет ва IP TV хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайди. Туманнинг олис тоғли аҳоли пунктлари Чодак, Гулистон қиш­лоқлари АТСлари оптик толали ка­беллар орқали янги замонавий Msan станцияларидан фойдалана бошлади. 2015 йилда узатиш тизимига Dvdm янги қурилмаси қўшилиб, узатиш ка­наллари сони кенгайтирилди. Қам­чиқ автойўл штабига уч км, туман давлат солиқ инспекциясига бир км оптик толали алоқа линияси тортилиб, маъ­лумот узатиш сифати кескин оширил­ди. Алоқа корхоналари кўрсата­ётган хизматлар ҳажми 1,3 млрд сўмни (113 %) ташкил қилди. Шу жумладан, аҳолига 538 млн сўмлик хизмат кўрсатилди, бу ўтган йил­га нисбатан 4,9 фоизга кўп.
     Туманимизда барча жабҳаларда кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда, жумладан, янги корхоналар, таълим даргоҳлари, ижтимоий ва маъмурий бинолар бирин-кетин қад ростламоқда. Шу жумладан, 60 та спорт зали, учта стадион, учта теннис корти, тўртта очиқ сузиш ҳавзасида аҳоли мунтазам спорт билан шуғулланмоқда. Жами 41 та мактабгача тарбия муассасасида 4500 нафар бола тарбияланмоқда, 71 та умумтаълим мактабининг тўрттаси ихтисослашган махсус мактаб-интернат, 67 таси эса умутаълим мактабларидир. Уч мингдан зиёд ўқитув­чи ва тарбиячилар меҳнат қилаётган мазкур илм даргоҳларида жами 29660 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Шунингдек, тўққизта касб-ҳунар коллежи мавжуд, уларнинг еттитаси қиш­лоқ жойларида жойлашган. Мазкур касб-ҳунар коллежларида 7951 нафар талаба таҳсил олмоқда. Улардаги жами йиллик қабул уч минг кишига яқин. 2014–2015 ўқув йилида 642 нафар ўқитувчи ва мураббийлар меҳнат қилаётган коллежларни 3126 нафар ўқувчи битириб чиқди, 2982 нафари ёки 95,4 фоизи касби бўйича муқим иш жойи билан таъминланди. Тумандаги мавжуд 10 та ахборот-ресурс ва саккизта маданият дам олиш маркази аҳолига намунали хизмат кўрсатмоқда.
     Туман саноати юқори суръатда ривожланаётган бўлса-да, қишлоқ хў­жалиги ва чорвачилик соҳалари ҳам попликлар ҳаётида муҳим ўрин тутади. Шу боис, мазкур соҳаларда маҳ­сулот етиштириш кўлами йилдан-йил­га ошиб бормоқда. Айниқса, чорва­чиликни ривожлантиришга ало­ҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, ушбу тармоқнинг ривожи аҳоли­нинг ҳаё­тий эҳтиёжлари бўлмиш – гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган талаб­ларини қондиришда муҳим аҳа­мият касб этади. Шу билан бирга, хизмат кўр­сатиш ҳам истиқболли соҳа ҳисобланади. Чунки, мазкур со­ҳанинг аҳолини муқим иш ўринлари билан таъминлашдаги, бандликни ошириш­даги ва турмуш даражасини юксалтиришдаги ўрнини ҳеч нарсага қиёс­лаб бўлмайди. Янги замонавий ишлаб чиқариш объектларини ишга туширишга ҳам жиддий эътибор берил­моқда. Бу борада ўсиб келаётган, мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёш­ларни – яъни, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашга қара­тилаётган эътибор ҳар қанча таҳсинга сазовор. Шу жиҳатларни ҳисобга олаётган тадбиркорларимиз ўз фаолиятининг бошиданоқ аниқ мўлжал билан ҳаракат қилишга одатланишган. Жаҳон бозоридаги талаб ва так­лифни чуқур ўрганиш, ишлаб чиқа­риш стратегиясини шунга монанд равишда ташкил этиш тадбиркордан жиддий мулоҳаза юритишни талаб қилади. Бунда замонавий техника ва технологияларни жалб қилиш, сифат ва дизайнда юқори кўрсаткичга эришиш муҳим аҳамият касб этади. Албатта, ташқи бозорга чиқариладиган маҳсулот «Ўзбекистонда ишлаб чиқа­рилган» ёрлиғи остида юртимиз обрў-эътиборини янада юксалтиришга хизмат қилиши зарур.
     Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг «Соғ­лиқ­ни сақ­лаш тизимини ислоҳ қи­лиш­ни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғ­рисида»ги фармони асосида аҳо­ли­ни сифатли тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжини қондириш борасида 37 та (шундан 30 таси бюджет ва еттитаси хусусий) тиббиёт му­ассасаси, 700 ўринли тўққизта (шун­дан иккитаси бюджет ва еттитаси ху­сусий) шифохоналар фаолият кўр­сатмоқда. Шунингдек, 26 та қиш­лоқ врачлик пунк­тидан, биринчи тип – битта, иккинчи тип – учта, учинчи тип – саккизта ва тўртинчи тип – 14 тани ташкил этади. Юқорида қайд этилганлар билан бирга, «Соғлом она ва бола йили» давлат дастурига оид устувор вазифалар ҳам ўз ижросини топмоқ­да. Соғлом турмуш тарзига янада эътибор бериш, оналар ва болалар саломатлигини асраш, ижтимоий му­ҳофазасини кучайтириш, мод­дий ва маънавий кўмак беришга қа­ратилган тизимли тадбирлар амалга оширил­моқда.
     Поп тумани аҳолисининг меҳнат­кашлиги, юртни обод этишга бўлган иштиёқи бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларида яққол намоён бўлмоқ­да. Айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш орқали ўрта мулкдорлар қат­ла­мини шакллантириш учун тегишли ти­зимлар яратиш, соҳага кредит ресурсларини кенг жалб қилиш ва хори­жий сармоялар учун бир қатор мақ­бул шароитлар яратилаётганлиги боис, туман ялпи ҳудудий маҳсу­лотининг асосий қисми кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри кел­моқда.
     Энг муҳими, юртимизда яшаётган ҳар бир инсон ўз ҳаётидан мамнун бўлиши учун, аввало, астойдил ва сид­қидилдан меҳнат қилиш зарурлигини яхши билади. Демак, катта-ю, кичик роҳат-фароғатда умр­гуза­рон­лик қилиши учун барчамиз бирдек масъул эканлигимизни доимо ёдда тутамиз. Худди мана шу мақ­садлар ва эзгу ниятларни рўёбга чиқариш учун амалга оширилаётган ислоҳот­лар туман қиёфасини туб­дан ўзгартиришга, аҳолининг ин­тилишлари ҳам­да орзу истакларини энг юқори поғонага кўтаришга хизмат қилади.
 
Жавлон ЮЛДАШЕВ,
туман ҳокими

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.