(O´zbek) Muvaffaqiyatli joriy etilayotgan dastur

5/2016

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган кенг қамровли иж­тимоий-иқтисодий ис­лоҳотлар барча соҳа­ларга ижобий таъсир ўтказмоқда. Бу­нинг натижасида, мамлакатимиз иқ­тисодий қудрати йилдан-йилга мус­таҳкамланиб, халқимизнинг турмуш фаровонлиги тобора юксал­моқда. Айни пайтда юртимизда амалга оширилаётган ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш ҳамда хусусий сектор­ни қўллаб-қувватлашга қаратила­ётган изчил сиёсат туфайли, биргина маҳал­лийлаштириш жараёнларида ҳам улкан муваффақият­ларга эришил­моқда. Бу эса, муҳим, таъбир жоиз бўл­са, ус­ту­вор аҳамиятга эга.
     Негаки, авваллари чет эл валютасига олиб келинган маҳсулот бугун ўзимизда ўзлаштирилиб, мамлакати­миз­да фаолият юритаётган қатор кор­хоналарда ишлаб чиқариш йўлга қў­йил­моқда. Ишлаб чиқаришни ривож­лантириш бўйича кўрилаётган чоралар самараси эса маҳсулот тури, сифа­ти ва ҳажмининг ортишида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда. Ўт­ган давр мобайнида тўпланган тажриба ва амалиёт шуни кўрсатмоқ­даки, со­ҳа самарадорлигини оширишга қара­тилаётган чуқур ва кенг кўламли ис­лоҳотлар боис, тадбиркорлик имкониятлари янада кенгай­моқда. Бу бо­рада барча меъёрий-ҳуқуқий асос­лар яратилган.
     Юртимизда кечаётган кенг кўламли ўзгаришлар, қўлга киритилаётган муваффақиятлар ҳақида гап кетганда, пухта ўйланган ва юқори самара бераётган миллий дастурларнинг аҳа­миятини алоҳида тилга олиш жоиз. Чунки, жорий қилинаётган аниқ мақ­садли дастурлар туфайли, мамлакатимиз иқтисодиёти қисқа фурсатда улкан ютуқларга эришмоқда. Хусусан, маҳаллийлаштириш дастури доирасида ташкил этилаётган корхона ёки ишлаб чиқаришнинг янги йўналишларини йўлга қўяётган тадбиркорлик субъектларида ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи маҳ­сулотлар билан тўлдириш, валюта ре­сурсларини тежаш, улардан оқило­на фойдаланиш, ҳудудлар саноатини ри­вожлантириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини кузатиш мумкин.
     Шу ўринда таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида инвестиция дастури доирасида мамлакатимизда жами қиймати 3,7 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 100 дан зиёд йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди. Қолаверса, ҳу­дудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бўйича ўт­ган тўққиз ой давомида 22 мингдан зиёд лойиҳа амалга оширилди. Ушбу лойиҳаларнинг 4274 таси саноат тар­моғида фаолият юритаётган 3195 та корхонада амалга оширилган бўлиб, деярли барчаси янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобланади. Яна 162 та корхонада фаолиятнинг янги турлари ўзлаштирилди, 264 та корхона мо­дернизация қилиниб, 653 та корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари оширилди.
     Зеро, юртимизда импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқа­раётган корхоналар сафи кенгайиши уларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар, берилаётган имтиёзлар билан ҳам боғлиқ. Айниқса, саноат корхоналари ҳар томонлама қўллаб-қув­ватланаётгани боис, ички бозор замонавий ва сифатли маҳсулотлар би­лан тўлиб бормоқда. «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» белгиси остидаги ҳар томонлама қулай, тежамкор, сифатли ва арзон маҳсулотлар нафа­қат ишлаб чиқарувчиларимиз юту­ғи, балки саноатимиз қувватлари ҳам ор­тиб бораётганидан далолат беради. Пировардида замонавий, си­фатли, ҳеч бир хорижий маҳсулот­лардан қолиш­майдиган маҳаллий то­варлар бозорларимизни тўлдир­моқ­да. 2016 йилнинг тўққиз ойи давомида маҳаллий­лаштирилган маҳ­су­лотлар қиймати 4 трлн сўмдан зи­ёдни ташкил этгани ҳам амалга оширилаётган ишлар кў­ла­мини кўрсатади.
     Бу жараён иқтисодий ислоҳотлар юқори самара бераётгани, давлат дас­турлари ҳаётга муваффаққиятли жорий этилаётгани натижаси. Дастурлар­нинг самарали ижроси туфайли кўп­лаб экспортбоп маҳсулот­лар ишлаб чи­қарилмоқда, ҳудудлар инфратузилмаси яхшиланиб, саноатни ривожлантириш янада жадал­лаштирил­моқда. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида қабул қилинган лойиҳа­ларнинг катта қисми Самар­қанд вилоятида ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқ­да.
     Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг маҳаллийлашти­риш дастури тўғрисидаги қарори талабла­рини самарқандлик тадбиркорлар ҳам ўз фаолиятларига самарали тат­биқ қилмоқда. Бу қарор ўз навба­тида, вилоятда ишлаб чиқаришни маҳал­лийлаштиришни янада чуқурлашти­ришга қаратилган чора-тадбир­лар са­марадорлигини ошириш билан бир­га, ушбу соҳанинг янада жа­дал ривожлан­тирилишини таъминлаш учун айрим фойдаланилмаган за­хира ва имкони­ятларни ҳам ишга солишга, пировардида, буларнинг бар­часи, нарх-наво пасайишига, кўп­лаб янги иш ўрин­лари яратилишига хизмат қил­моқда. Қо­лаверса, маҳал­лий хомашё ва иш­лаб чиқариш ресурсларидан кенг фой­даланиш, шу асосда замонавий рақо­батбардош маҳсулотлар тайёрлаш жа­раёнига ян­ги ва самарали технологияларни тат­биқ этишга катта эътибор берилмоқ­да. Амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий исло­ҳотлар ви­лоятни рес­публикамиздаги жадал суръатлар би­лан ривожланаётган пеш­қадам ҳудуд­га айлантирди. Айни пайт­да, саноатнинг автомобилсозлик, ­кимё, тўқима­чилик, мева-саб­завотни қайта ишлаш тармоқлари республикамизда олдин­ги ўринларда ту­ради.
     Масалан, Ўзбекистон Президентининг 2014 йил 4 февралдаги, 2015 йил 11 февралдаги ҳамда вилоят ҳо­кимининг 2015 йил 16 февралдаги «2015–2019 йилларда тайёр маҳсу­лотлар, бутловчи буюмлар ва матери­аллар ишлаб чиқаришни маҳал­лий­лаштириш дастури тўғрисида»ги қа­рор­ларига мувофиқ 2015 йилда ви­лоятнинг олтита ҳудудида 24 та кор­хонада 50 та лойиҳа амалга оширилиши ва улар томонидан 296 млрд сўм­лик маҳсулот ишлаб чиқариш ре­жаси белгиланган эди. Ҳудудий тасар­руфдаги 17 та саноат корхонасида эса 41 та лойиҳа амалга оширилиб, ушбу ишга туширилган лойиҳалар бў­йича жами 202,2 млрд сўмлик маҳ­сулот иш­лаб чиқариш кўзда тутилган. Йил якуни билан дастурдаги 24 та корхона томонидан 201,5 млрд сўм­лик сифатли, бозорбоп маҳсулот­лар ўз ис­теъ­молчиларига етказилади. Са­ноат маҳ­су­лотлари ишлаб чиқа­рувчи ҳуду­дий корхоналар томонидан 2015 йилда 185,7 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Жумладан, маҳсу­лот сотиш ҳажми 110,4 млрд сўмни ташкил этиб, 2,9 млн дол­ларлик маҳ­сулот экспорт қилинди. Иқ­тисод қи­линган валюта миқдори жами 22,9 млн долларни ташкил этди. Қолавер­са, ўтган йил ҳисобида маҳаллийлаш­тириш дас­тури бўйича 279 та янги иш ўринлари ташкил этилди.
     Мазкур йўналишда бу йил ҳам, диққатга сазовор ишлар амалга оши­рилмоқда. Чунки, ишлаб чиқа­риш­ни маҳаллий шароитда ташкил этиш рес­публикамизнинг барча ҳудудла­рида бўлгани каби Самарқанд вилоятида ҳам энг долзарб масалалардан ҳисобланади. Шу боис, мазкур масала вилоят мутасаддиларининг доимий эътиборида. Рақам­ларга эътибор қа­ратсак, жорий йилда ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оширилганига гу­воҳ бўлиш мумкин.
     Мисол учун, 2016 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида вилоятнинг олтита ҳудудида фаолият кўрсатаётган 24 та корхонада 58 та лойиҳа амалга оширилиб, жорий йилда уш­бу корхо­наларда истеъмолчиларга жами 367,6 млрд сўмлик маҳсулот ет­казиб берилиши режалаштирилган. Улардан ҳу­ду­дий тасарруфдаги 17 та корхонада 49 та лойиҳа фойдаланишга топширилади ва 208,8 млрд сўмлик маҳсу­лот ишлаб чиқари­лади. Мазкур корхоналарнинг катта қисми, яъни 10 та­си Самарқанд шаҳ­рида фаолият юри­таётган бўлиб, уларда бу йил 15 та ло­йиҳа амалга оширилиши кўзда ту­тилган, натижада 153,5 млрд сўмлик маҳсулот тайёрланади. Шунингдек, Булунғур туманида битта корхонада учта (65,4 ­млрд сўм), Жомбой туманида иккита корхонада иккита (5,2 млрд сўм), Самар­қанд туманида битта корхонада 13 та (3,1 млрд сўм), Пастдарғом туманида битта корхонада саккизта (221 млн сўм) ва Ургут туманида тўққизта корхонада 17 та (73,9 млрд сўм) ло­йиҳа маҳаллийлаш­тириш дастурига киритилган.
     Бундан ташқари, дастурдаги 16 та корхонанинг 39 та лойиҳаси бўйи­ча 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида 88 млрд сўмлик маҳсулот иш­лаб чиқарилди ва 2,1 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Маҳаллий­лаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши натижасида иқтисод қилинган валюта миқ­до­ри 10 млн долларни ташкил этди. Янги маҳсулотларни ўзлаштириш ло­йиҳалари ҳудудда янги иш ўринлари ташкил этишда ҳам қўл келмоқда. Ма­салан, айнан ушбу дастурнинг ҳа­ётга жорий қилиниши натижасида ўн­лаб янги иш ўринлари яратилмоқда.
     Маҳаллийлаштириш дастурига ки­ритилган корхоналарга солиқ, бож­хона тўловлари бўйича берилаётган енгилликлар, имтиёзлар улар харажатларини тежашга ижобий таъсир этмоқда. Пировардида уларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари ортиб, иқтисод қилинган маблағлар эса янги ускуналар сотиб олишга, ишчилар­нинг меҳнат шароитини яхшилашга сарфланмоқда. Масалан, бу йил дас­турга киритилган тўққизта корхонага қарийб 1,5 млрд сўмлик божхона тўловларидан имтиёзлар берилди.
     Хулоса қилиб айтганда, амалга оши­рилаётган ислоҳотлар мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳ­кам­лаш ва халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли. Шак-шубҳасиз, уш­бу эзгу мақсадни рўёбга чиқариш­да ишлаб чиқаришга муваффақиятли жо­рий этилаётган маҳаллийлаштириш дастурининг муҳим ўрни бор.
 
Дилобар РЎЗИЕВА,
иқтисод фанлари номзоди;
Жавоҳир АБДУЛЛАЕВ,
мустақил изланувчи

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.