(O´zbek) Балиқчилик ривожида сезиларли ўзгаришлар

6/2020

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Инсоният учун ғоятда синовли даврда озиқ-овқат хавфсизлиги ҳар бир давлат ва жамият ҳаётида ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан мамлакатимизда ҳам аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бунинг учун қулай агробизнес муҳитини яратиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, соҳада инвестициявий жозибадорликни ошириш масалаларига устувор эътибор қаратилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилиши муқаррар, албатта.
     «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раиси Омонжон МУСАЕВ билан суҳбатимиз айни мавзу атрофида кечди.
 
     – Омонжон Мухаматяминович, биламизки, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда балиқчилик­нинг ҳам ўрни катта. Сўнгги йилларда тармоқни ривожлантириш борасида қандай сезиларли ишлар амалга оширилди?
     – Ўринли савол бердингиз. Ҳам­мамизга яхши маълумки, 2017 йилнинг 1 май куни давлатимиз раҳбари охирги 20 йилда эътибордан четда қолган тармоқ – балиқчиликни тик­лаш мақсадида «Балиқчилик тармо­ғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси­да»ги қарорни имзолаган эди. Мазкур тарихий ҳужжатга асосан «Ўзбек­балиқсаноат» уюшмаси ва республиканинг ҳар бир ҳудудида балиқчилик соҳасини ривожлантириш ишларини амалга оширувчи ҳудудий «Балиқ­саноат» МЧЖлар ташкил этилиб, со­ҳани равнақ топтиришнинг аниқ вазифа ва мақсадлари белгилаб бе­рилди.
     Шунингдек, Президентимиз томонидан ўтган тўрт йил давомида балиқчилик тармоғини изчил такомиллаштириш ва бу жараёнда соҳа вакилларини қўллаб-қувватлашга қа­ратилган олтита қарор қабул қи­линди. Буларнинг ижросини таъминлаш самараси ўлароқ янги инновацион ва интенсив технологиялар кириб келди. Вьетнам, Хитой, Туркия, Россия ва бошқа балиқчилик соҳаси ривожланган давлатлар технологиялари жадал равишда жорий этил­моқда. Балиқчилик тармоғининг ҳар бир йўналишига алоҳида диққат қа­ратилиб, ушбу йўналишларда сал­моқли ишлар амалга оширилмоқда.
     Хусусан, балиқ личинкалари ва чавоқларини етиштириш, табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан тўғри фойдаланган ҳолда балиқ етиштириш ҳажмини ошириш, балиқларни қайта ишлашга йўналтириш, юқори протеинли омухта ем цехларини ташкил этиш, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва бос­қичма-босқич интенсив сув ҳав­за­ларини барпо этишда сезиларли ўзгаришларга эришиляпти.
     Ҳозирда республика миқёсида 4000 дан ортиқ балиқчилик хўжалиги томонидан 53 минг гектар сунъий ҳамда 565 минг гектар табиий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш ва овлаш ишлари йўлга қўйилган.
     Балиқчиликда энг янги ва самарали усул – бир гектарлик майдонда янги интенсив усулда балиқ етиштиришнинг замонавий технологияси қўлланила бошланди ва бу соҳанинг драйвери бўлди, десак адашмаймиз.
     Ҳозирги кунда республиканинг деярли барча ҳудудида ушбу интенсив технология татбиқ қилинган. Мисол учун, Андижон вилоятида «Valley fish» МЧЖ, Навоий вилоятида «Golden lake fish» МЧЖ, Сурхондарё вилоятида «Termiz agro fish eksport agrofirmasi» МЧЖ, Хоразм вилоятида «Xiva qorako’l» фермер хўжалигида интенсив усулда балиқ етиштириш ишлари ижобий натижа бер­моқда.
     Шу билан бирга интенсив усулнинг ёпиқ сув айланма тизими иншоотларида балиқ етиштириш энг самарали ресурс тежамкор технология бўлиб, ҳозирги кунда Қорақал­поғистон Республикасида «Nukus agro fish» МЧЖ, Бухоро вилоятида «Buxoro baliq» МЧЖ, Навоий вилоятида «Eksport fish produkt» МЧЖ, Тошкент вилоятида «Golden fish group» МЧЖ ва Марғилон шаҳридаги «Mr fish Farg’ona company» МЧЖ қўшма корхоналарида мазкур усулда балиқ етиштирилмоқда.
     Шуни қўшимча қилмоқчи эдимки, табиий сув ҳавза ресурсларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида қафас (садок) мосламаларини ушбу ҳавзаларга ўрнатиш орқали балиқ етиштириш ишлари ташкил этилмоқда.
     Хусусан, Наманган вилоятидаги «Резаксой», Тошкент вилоятидаги «Туябўғиз» ва «Ҳожикент», Фарғона вилоятидаги «Марказий Фарғона» ва Навоий вилоятидаги «Тўдакўл» сув омборларида қафас усулида балиқ етиштиришда яхши тажриба тўпланган. Мазкур интенсив технологияларда маҳаллий балиқ турлари ва хорижий давлатлардан янги балиқ турла­ри олиб келиниб, кўпайтирилмоқда.
     Агар аҳамият берадиган бўлсак, 4 йил аввал республикамизда са­ноқли йирик балиқчилик хўжаликлари фаолият юритган холос. Бугунги кунга келиб эса Президентимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат, тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ўз натижасини кўрсатгани ҳолда мазкур хўжаликлар со­ни кундан-кунга кўпайиб бор­моқда.
     Ўз навбатида интенсив технологияларни қўллаган ҳолда балиқ етиш­тиришни жорий этган балиқчилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими шакллантирилди, яъни интенсив технологиялар асосида балиқ етиштиришни йўлга қўйган ва хориждан наслли она балиқ олиб кирган хўжаликларга давлат томонидан субсидиялар аж­ратилмоқда.
     – Янги балиқ турлари айнан қайси давлатлардан келтирил­моқда? Ушбу балиқларни Ўзбекис­тон муҳитида кўпайтириш ва етиштиришга доир саъй-ҳаракат­лар ҳақида маълумот берсангиз?
     – Сўнгги 20-30 йил давомида рес­публикага янги балиқ турлари олиб келинмаслиги, республикада мавжуд карп балиқларининг насли бузилишига ва бунинг оқибатида балиқ етиштириш ҳосилдорлигининг кес­кин тушиб кетишига сабаб бўлди. Мазкур муаммони бартараф этиш чора-тадбирларига дадиллик билан киришиш эса бугунга келиб ўз натижасини бера бошлади.
     Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган «Тўдакўл» сув омборида фаолият юритувчи «Golden lake fish» МЧЖ томонидан 2019 йилда Венгрия давлатидан бизнинг ма­ҳаллий карп балиқларининг наслбошиси ҳисобланган венгрия карп она балиқларидан 390 дона олиб келинди. 2019 ва 2020 йиллар давомида ушбу она балиқлар инкубация қи­линиб, карп балиғи чавоқлари етиш­тириш йўлга қўйилди. Худди шундай, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган «Baliq al-said» МЧЖ томонидан Вьетнам давлатидан карп балиқлари олиб келиниб, парвариш­ланмоқда.
     Ҳозирги кунга келиб наслли карп балиқларининг тегишли хўжаликларга етказиб берилиши ор­қали рес­публикадаги балиқлар­нинг насли тозаланиб, қони янгилан­моқда.
     Натижада, балиқларнинг тез ўсиб, ривожланиши орқали балиқ етиштириш ҳажмининг ошишига эришил­моқда.
     Шунингдек, республикага тиляпия, форель, лосось, осётрь балиқ турлари олиб кирилиб, иқлимга мос­лаштириш ишлари олиб борил­моқда.
     – Мамлакатимизда етиштирилаётган балиқ турларининг кўпайиши халқимизда танлаш имкониятининг кенгайишига замин яратади. Айнан совуқ сув балиқ­ларини етиштириш қай даражада уддаланмоқда?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.