(O´zbek) Oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlash istiqbollari

1/2016

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Республикамиз иқтисодиёти­нинг барча соҳаларини ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича мажмуавий дастурларнинг ҳаётга тизимли ҳамда изчил татбиқ қилини­ши туфайли озиқ-овқат саноати корхоналари ишлаб чиқараётган маҳсу­лот турлари йилдан-йилга кўпайиб, экспорт салоҳияти ортиб бормоқда. Айниқса, аҳоли истеъмолини тўлиқ қондириш учун зарур миқдорда истеъмол моллари ишлаб чиқариш бўйича мамлакатимизнинг барча ҳу­дудларида изчил сиёсат олиб борил­моқда.
     Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг му­ҳим устувор йўналишларига ба­ғишланган Вазирлар Маҳкама­сининг кенгайтирилган мажлисида «Биз ўз олдимизга қўйган вазифалар қанча­лик асосли эканини қуйидаги ҳисоб-китоблар кўрсатиб турибди. Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 2016–2030 йилларда 2 баробар кўпа­йишига эришиш учун ўртача йиллик ўсиш суръатлари 4,8 фоиз даражасида бўлишини таъминлаш зарур. Агар кейинги 11 йилда бу кўрсаткич 8 фоиздан юқори бўлиб келганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу вазифани амалга ошириш учун мустаҳкам асос ва замин борлиги яққол аён бўлади», деган фикрлари юртимиз равнақига ўзининг муносиб ҳиссаси­ни қўшаётган меҳнат жамоалари олдида улкан вазифалар турганидан далолат беради.
     Қолаверса, озиқ-овқат таъминоти дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўта долзарб масалалардан бирига айланган бир пайтда ҳукуматимиз томонидан аҳолининг озиқ-овқат маҳ­сулотларига бўлган талаби ўсиши­ни ҳисобга олиб, ушбу соҳага узоқни кўзлаган, самарали ва кенг қамровли тадбирлар орқали алоҳида эътибор қаратилаётгани уларнинг эртанги кунга ишончини орттирмоқ­да. Хусусан, сифатли озиқ-овқат маҳ­сулот­лари билан таъминлаш бў­йича қатор меъёрий ҳужжатлар, давлат дастурларининг ижроси изчил таъминлан­моқда.
     Президентимизнинг 2011 йил 31 ок­тябрдаги «2012–2015 йилларда рес­публика озиқ-овқат саноа­тини ривожлантиришни ва бошқа­рувини ташкиллаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси­да»­ги қарорининг қабул қилиниши натижасида озиқ-ов­қат саноати корхоналари хомашё базасини янада мус­таҳкам­лаш, қайта ишлаш соҳаси­ни модернизация қи­лиш, микроэлементларга бой маҳсу­лот турларини кўпайтириш, экспорт ҳажми­ни ошириш ишларига катта эътибор берил­моқда. Шунингдек, илғор агросаноат техно­логияларини қўллаш, қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш, ­ирригация ва мелиорация тизимларини ривожлантириш, реконструкция қилиш, маркетинг ва жаҳон бозорларига чиқиш бўйича янги технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қо­ла­верса, мазкур соҳанинг янги бос­қичда жадал суръатларда ривож­ланишига, хусусан, қишлоқ жойларда замонавий, юқори унумли техника ва технология билан жиҳоз­ланган маҳал­лий хомашёни қайта ишловчи ихчам корхоналарни жадал барпо этишга замин яратилди.
     Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, 2019 йилга қадар республика ҳудуди­да ишлаб чиқарилмайдиган ёғ-мой, гўшт-сут, мева-сабзавот, узум ва кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқа­риш ва қайта ишлаш мақсадида четдан келтирилаётган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, ёрдамчи материаллар ва ингредиентлар бож­хона тўловидан (божхона йиғинларидан ташқари) озод қилинади. Қолаверса, тижорат банкларига Марказий банк­нинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарув­чилар учун зарур бўлган технологик ускуналар, хомашё ва материаллар сотиб олиш, томчилатиб суғориш ти­зимларини харид қилиш, кредитлар бериш ва лизинг хизматлари кўрсатиш учун банк кредит портфелининг камида 20 фоизи миқдорида махсус кредит линияларини очиш ишларини амалга ошириш ҳам қайд этиб ўтилган.
     Мазкур яратилган имтиёзлар Қо­рақалпоғистон Республикасида озиқ-овқат саноатининг жадал суръатларда ривожланишига янада кенг имко­ниятлар яратиб бермоқда. Масалан, 2015 йил якунлари билан аҳоли ис­теъмол моллари ишлаб чиқариш умумий қиймати 781,3 млрд сўмни, шундан озиқ-овқат маҳ­су­лотлари ҳаж­ми 513,4 млрд сўмни ташкил ­этди.
     2012–2015 йилларда аҳоли истеъ­мол моллари ишлаб чиқариш 50,3 фоизга ўсган бир пайтда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 66,3 фоизга ўсган. Айниқса, «Қорақал­поғистон Республикасини 2013-2015 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури»га мувофиқ мазкур йилларда 29,6 млрд сўм ва 15,1 млн доллар инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобидан 305 та янги озиқ-овқат лойиҳалари ишга туширилди. Ушбу самарали лойиҳалар ўзлаштирилиши натижасида 2230 та янги иш ўринлари яратилиб, 20 млрд сўмдан ортиқ маҳсулот ишлаб чи­қарилди.
     Аҳоли истеъмол моллари ишлаб чиқаришнинг энг муҳим сифат кўрсаткичларидан бири ҳам ушбу ҳудуд­нинг бозори тўлдирилиши ҳисобла­нади. Ушбу нуқтаи-назардан олиб қараганда, 2012 йилда озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқа­риш 54,9 фоизни ва умумий чакана савдонинг 13 фоизини ташкил этган бўлса, 2015 йил якунларига кўра 65,7 фоиз ва ҳудудий умумий чакана савдодаги улуши 21,6 фоизга етган. Қо­рақалпоғистон Республикаси бўйича тўққизта йирик саноат корхоналари «Ёғгар», «Қўнғирот ун заводи», «Тўрт­кўл дон маҳсулотлари», «Турон Хожали», «Тахиатош дон маҳсулотла­ри», «Нукус винозаводи», «Қорақал­поқ дон маҳсулотлари» АЖлари ва «Чимбой дон», «Элликқалъа шароби» МЧЖлари ҳамда 350 га яқин кичик бизнес субъектлари озиқ-овқат маҳ­сулотлари ишлаб чиқариш билан шу­ғулланади.
     Юртимизда озиқ-овқат тармоқла­рини модернизациялаш ва диверсификациялаш бўйича қабул қилина­ётган узоқ муддатли дастурлар доирасида иқтисодиётнинг турли жабҳа­ларига татбиқ этилаётган истиқболли инвестициявий лойиҳалар муваффа­қиятли амалга оширилаётгани сабабли, ишлаб чиқариш фаолият доирасини кенгайтириш, янги сармоялар киритиш ҳамда янги бозорларни ўз­лаштириш имкониятлари янада оши­шига хизмат қилмоқда. Айниқса, мамлакатимиз бозорининг кенг кў­лам­лиги, ривожланган транспорт инфратузилмалари мавжудлиги унинг ин­вестициявий жозибадорлигига ижо­бий таъсир кўрсатмоқда. Шу билан бирга, шаклланган қулай сармоявий муҳит, инвесторлар учун турли афзалликлар ва кафолатлар тизими белгилангани жаҳон бозорига рақобатбар­дош маҳсулотлар ишлаб чиқа­риш, экспорт салоҳиятини юксалтириш, қолаверса, ички бозорни сифатли маҳ­сулотлар билан тўлдириш имконини бермоқда.
     Йирик саноат корхоналарини замонавий линия ва ускуналар билан жиҳозлаш маҳсулотлар рақобатбар­дошлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Уш­бу мақсадларда Қорақалпоғистон Рес­публикасида кейинги йилларда бир қатор ёғ-мой ва донни қайта ишлаш корхоналарида модернизация ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилди. «Турон Хожали» ва «Ёғгар-Беруний» корхоналарида ишлаб чи­қариш самарадорлигини ошириш, ёғ маҳсулотлари сифатини янада яхшилаш ва ишлаб чиқариш ҳаж­мини кенгайтириш линиялари ишга туширилди. «Тахиатош дон маҳсулот­лари» кор­хонасида бир кеча-кундуз­да 250 тонна ун маҳсулотлари ишлаб чиқа­рувчи қувватлар модернизация қи­линди. Нукус шаҳридаги «Жайхун Браво Инвест» МЧЖда қий­мати 900 минг доллар бўлган ва йиллик қуввати 33 минг дал. салқин ичимликлар (пиво) ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топши­рилди.
     Бозор конъюнктурасига тез мос­лашувчан кичик саноат корхоналари ҳам жадал ривожланиш босқичига ўтди. Озиқ-овқат маҳсулотларини саноат асосида ишлаб чиқарувчи кичик бизнес субъектлари сони Нукус шаҳрида 115 та, Беруний ва Хўжайлида 34 тадан, Тўрткўлда 27 та, Чимбой ва Элликқалъада 20 тага кў­пайиб, аҳоли истеъмол бозорини тўйинтиришга сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда. Айни шу ўринда яна бир қувонарли жиҳатга аҳа­мият қаратишни истардик. Айтайлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳудудий дастурлари доирасида 2010–2015 йиллар давомида гўшт, сут ва мева-сабзавотни қайта ишлайдиган 50 дан зиёд лойиҳада қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Хусусан, ушбу даврда гўштни қайта ишлайдиган 18 та лойиҳа янгитдан ва битта корхонада модернизация ишлари амалга оширилди. Шунингдек, сутни қайта ишлашга мўлжалланган 23 та лойиҳа амалга оширилиб, иккита ло­йиҳада реконструкция ишлари якунланган бўлса, мева-сабзавотни қай­та ишлашга ихтисослашган саккизта лойиҳа эса фойдаланишга топширилиб, битта корхона замонавий ус­куналар асосида модернизация қи­линди.
     Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни талаб даражасида сақлаш ва истеъ­мол­чиларга сифатли даражада йил давомида бир маромда узлуксиз етказиб бериш муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда замонавий, тежамкор музлаткичлар қуриш борасида режали ишлар олиб борилмоқда. «2011–2015 йиллар даврида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳ­камасининг ва Қорақалпоғистон Рес­публикаси Вазирлар Кенгашининг қа­рорлари асосида ушбу даврда умумий сиғими 8930 тонна бўлган 30 та янги музлаткичли камералар ишга туширилди ва модернизация қилин­ди. Жорий йилда жами сиғими 900 тонналик битта янги музлаткич камералари фойдаланишга топширилди. Мамлакатимизда соғлом бозор муносабатлари асосида ишлаб чиқа­ришни техник ва технологик модернизациялашга мўлжалланган кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида, озиқ-овқат саноати ривожига ҳам улкан ҳисса бўлиб қўшилмоқда.
     Мустақилликнинг дастлабки йил­лариданоқ қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчиликни ривожлантиришга йўналтирилган изчил чора-тадбирлар қўлланиши натижасида фермерлик ҳаракати йўлга қўйилди. Айни пайтда улар экин майдонига, замонавий техника ва технологияларга эга бўлган йирик хўжаликларга айланди. Қишлоқ хўжалиги маҳсу­лот­ларининг асосий қисми улар томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда томорқа маданиятига эътибор берилаётганлиги оилалар даромади ошишига, аҳоли турмуш фаровонлиги яхшиланишига хизмат қилиб, маъмурчиликни таъминла­моқда. Томорқадан келаётган даромад эвазига тўйлар қилиб, данғиллама иморатлар қураётган ҳамюртлари­миздан аксарият кўпчилик ибрат ол­моқда. Бунинг натижасида турли хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, бир қисми экспорт қилинмоқда. Томчилатиб суғориш усулида бунёд этилган интенсив боғ­лар ҳам ана шундай матонатли кишилар меҳнатлари самарасидир. Шу билан бирга, кўплаб иссиқхоналар ташкил этилиши ҳисобига янги-янги маҳсулот турларининг рўйхати ҳам кенгайиб бормоқда.
     Ижтимоий жамиятнинг муттасил ривожланиши, истеъмол ҳажми ўсиши, аҳолининг кўпайиши дунё бозорида озиқ-овқат маҳсулотларига бўл­ган талаб ошишига сабаб бўлмоқ­да. Шу боис ҳам, озиқ-овқат маҳсу­лот­лари етиштириш ва саноат асосида қайта ишлаш, юқори сифатли замонавий истеъмол маҳсулотла­ри миқ­дори ва турларини кўпайтириш борасида босқичма-босқич аниқ чора-тадбирлар амалга оширил­моқда.
     Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида ҳам янги чўққиларни забт этмоқда. Қола­верса, ижтимоий-иқтисодий ривож­ланиш йўлидан ишонч билан ол­динга интилиш, ҳамжиҳатликда юрт­ни ­обод қилиш, фаровон турмуш тарзини яратишга жиддий киришиш хал­қимиз бирдамлигига хизмат қилаяпти.
 
Баҳромжон ГУЛИМОВ,
иқтисод фанлари номзоди

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.