Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Фикримизча, енгил саноат маҳсу­лотлари ишлаб чиқаришда халқаро сифат стандартлари ва техник регламентларга риоя этилишига жиддий эътибор қаратиш ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда ва янги лойиҳалар­ни ишлаб чиқишда экология ва ат­роф-муҳит муҳофазаси бўйича қонун ҳуж­жатларида белгиланган талаб­ларга риоя этилишини таъминлаш зарур.
     Амалга оширилган прогноз кўрсаткичларига эришиш учун тўқима­чилик корхоналарида жаҳон стандартига жавоб берадиган ва экспорт­боп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш стратегияларини ишлаб чи­қиш, тўқимачилик саноати корхоналари инфратузилмасини ривож­лантириш, соҳага замонавий асбоб-ускуна ва техникалар, технологик линиялар ва модуллар, инновацияларни жорий этиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозим.
     Миллий иқтисодиёт рақобатбар­дош­лигини таъминлашда саноатнинг етакчи ўрин тутишини ҳисобга олиш, диверсификациялаш асосида саноат­нинг барқарор ўсиш суръатларини таъ­минлаш, рақобатбардошликка эри­шиш учун эса қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:
     ● технологик жараёнларни такомиллаштириш ҳамда хомашё, материал ва энергия ресурслари сарф меъёрини 10–15 фоизга камайтириш ҳисобига таннархни пасайтириш ва ишлаб чиқариш харажатларини қис­қар­тириш, 2016 йилда саноатга сарф­ланадиган энергия улушини камида 30 фоизга камайтириш;
     ● ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ва саноат бўйича йилига меҳнат унумдорлигини 6–7 фоизга ошириш, фойдаланиш ҳамда ноишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш, ходимлар сонини оптималлаштириш;
     ● саноат тармоғида фаолият кўрсатаётган йирик корхоналардаги маъ­нан ва жисмонан эскирган ишлаб чи­қариш воситаларини янгилашни жа­даллаштириш, ишлаб чиқариш қув­ватларини модернизациялаш, кор­хоналарга жаҳон андозалари талаблари даражасидаги замонавий технологияларни жадал жорий этиш;
     ● ишлаб чиқаришни самарали ди­версификациялашуви ва анъанавий тарзда тармоқлар экспортини (нефть-газ саноати, рангли металлургия, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари­ни қайта ишлаш, шу жумладан, пахтани) таъминловчи хомашё ресурсларини қайта ишлашни чуқурлашти­риш бў­йича инновацияларни қўллаш;
     ● кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иштирокида фан сиғим­корлиги юқори бўлган, энг замонавий технологик лойиҳалар доирасидаги инновацияларни молиялаштириш Фондини ташкил этиш;
     ● йирик корхоналарга инвестицияларни жалб қилиш ва юқори технологик маҳсулотлар экспортини қўл­­лаб-қувватлаш бўйича самарали хал­­қаро инновацион ҳамкорликка жалб қилиш механизмларини яратиш;
     ● маҳаллий маҳсулотлар сотиш бозорларини чуқур тадқиқ этиш ва уларнинг мос сегментлардаги ўрнини аниқлаш йўналишларида маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш;
     ● бозор «сигналлари»нинг доимий мавжуд масштаби, турли хил то­вар ва хизматларга истиқболдаги та­лаби, уларнинг техник, иқтисодий ва эксплуатацион даражасига талаб­лар мониторингини (ички ва ташқи) ташкил этиш;
     ● технологиялар трансферти со­ҳа­сида халқаро ҳамкорликнинг ҳуқу­қий механизмларини яратиш;
     ● юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш учун божхона қонунчилиги ва маъ­мурчилигини такомиллаштириш;
     ● корхоналарнинг молиявий самарадорлигини ошириш: саноат корхоналари таркибининг молиявий ме­нежер ва бошқарувчилар тайёрлаш тартибини талаблар даражасига етказиш.
     Ўзбекистоннинг саноат-инновацион ривожланиш стратегияси иқти­содиётни диверсификациялаш ва мо­дернизация қилиш, маҳсулотлар­нинг рақобатбардош турларини ишлаб чиқариш ва товарлар экспортини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш асосида мамлакатнинг ривожланиши мақсад қилиб қўйил­ган.
     Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бугунги кунда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий устувор йўналишларидан бири сифа­тида мамлакатимизни ижтимо­ий-иқ­тисодий ривожлантиришга қа­ратил­ган узоқ муддатли стратегик мақсадни амалга ошириш ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақо­батдошли­гини таъминлаш ва мавқе­ини мус­таҳкамлашга йўналтирилган таркибий ўзгаришлар ва юксак технологияли замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳаларини жадал ри­вожлантириш талаб этилмоқда.
 
Акбар СУЛТОНОВ,
ТДИУ тадқиқотчиси

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.