(O´zbek) Мatbuot anjumani

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Тошкентда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик самараларига оид матбуот анжумани ўтказилди.
     Анжуманда  Бирлашган Қиролликнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Аллан мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг ривожи, 2016 йилда эришилган ютуқлар ҳамда амалга оширилган йирик лойиҳалар хусусида йиғилганларга маълумот берди.
     Икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми муттасил ошиб бориб, ҳозир юртимизда Буюк Британия капитали иштирокида тузилган қарийб 550 корхона самарали фаолият юритмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда Британия компаниялари аудит, молия ва ҳуқуқ, лойиҳаларни бошқариш, муҳандислик каби соҳаларда муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.
     Анжуман давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда амалга оширилган лойиҳалар ва уларнинг самаралари, ушбу йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилиб, тадбир сўнггида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
 
Манба: «ЎзА»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.