Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкентда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик самараларига оид матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда Бирлашган Қиролликнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Аллан мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг ривожи, 2016 йилда эришилган ютуқлар ҳамда амалга оширилган йирик лойиҳалар хусусида йиғилганларга маълумот берди.
Икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми муттасил ошиб бориб, ҳозир юртимизда Буюк Британия капитали иштирокида тузилган қарийб 550 корхона самарали фаолият юритмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда Британия компаниялари аудит, молия ва ҳуқуқ, лойиҳаларни бошқариш, муҳандислик каби соҳаларда муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.
Анжуман давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда амалга оширилган лойиҳалар ва уларнинг самаралари, ушбу йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилиб, тадбир сўнггида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
Манба: «ЎзА»