(O´zbek) “Андижон тажриба майдони”да стевия етиштирилмоқда

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     “Стевия” ўсимлиги ҳақида биласизми? Унинг қандай хусусиятлари бор?
     Бу ўсимликнинг асл ватани Парагвай бўлиб, у ниҳоятда шифобахшдир. Айтишларича, бу давлат аҳолиси мунтазам равишда стевия ўсимлигини истеъмол қилар ва шу сабабли қандли диабет ва қон босимининг ошиши каби касалликларга чалинмас экан. Демак, стевия ўсимлигини етиштириш ва аҳолининг кундалик овқатланиш жадвалига киритиш жуда муҳим.
     Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази томонидан Андижон вилоятининг Марҳамат туманида барпо этилган “ақлли иссиқхона” шароитида нафақат стевия балки яна кўплаб доривор ўсимликлар ҳам парвариш қилинмоқда. “Ақлли иссиқхона”нинг эса бундан ташқари имкониятлари жуда кўп бўлиб, барча тизим биргина бошқарув тугмаси орқали амалга оширилади. Бу ердаги кўчатлар асосан ёмғирлатиш ва томчилатиш йўли билан суғорилади.
     Бугунги кунга қадар, 4 тоннадан ортиқ амарант дони, 600 кг расторопша дони, 300 кг дан ортиқ хельба дони, 500 кг стевия барги олинди ҳамда 10 000 туп стевия она кўчатлари етиштирилди. Иссиқхона шароитида маҳсус идишларда 10 хил турдаги яъни, амарант, кеноя, стевия, павлония, растропша, хельба каби доривор ўсимликлар кўчатларини етиштириш йўлга қўйилган.
     Ҳозирда тажриба-кўргазма майдони тасарруфидаги очиқ майдонда ҳам фармацевтика, тиббиёт ва озиқ- овқат саноатига жадал кириб келаётган доривор ўсимликлар етиштирилмоқда. Эндиликда бундай иссиқхонанинг ташкил этилиши эса, йил давомида ўсимликларни парвариш қилиш имконини беради. Яқин кунларда айнан стевия ўсимлигининг минглаб кўчатларини аҳоли ва фермерларга етказиб бериш имкониятлари яратилади.
     Бундай тажриба- кўргазма майдони илмий изланиш олиб бораётган ёш олимлар ва магистрлар учун айни муддао бўлиб, бир қанча илм эгалари ҳозирда илмий тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Уларнинг асосий мақсадлари эса, мана шундай чет мамлакатда ўсадиган дориворлик хусусияти маълум бўлган ўсимликларни маҳаллийлаштиришдир.
Шунингдек, иссиқхонанинг бир қисмида йил давомида ҳосил берувчи қулупнай кўчатлари кўпайтирилмоқда. Ҳозирда 4 минг туп қулупнай кўчати бўлиб, улар кейинчалик аҳолининг ишсиз ва кам таъминланган қатламларига берилади ва бу билан уларнинг бандлиги таъминланади.
 
 
Манба: yuz.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.