(O´zbek) Фаттоҳ Шодиев Россияда «Йил ҳомийси» унвонига сазовор бўлди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Санкт-Петербургда «Йил ҳомийси» мукофотини топшириш бўйича олтинчи маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда «МГИМО» сайтида хабар қилинди.

Асосий номинацияда ғолиблик 1976 йилда Халқаро ҳуқуқ факультетини тамомлаган, Шодиев халқаро жамғармаси асосчиси, университет Васийлик кенгаши аъзоси ва «МГИМО» фондининг асосчиларидан бири Фаттоҳ Қаюмович Шодиевга берилди. Мукофот Россиядаги Кабуки театри труппасининг гастролига бош ҳомийлик учун тақдим этилди. Мукофотни Россия маданият вазири Владимир Мединский топширди.

Шодиев халқаро жамғармаси кўп йиллар давомида «МГИМО» билан ҳамкорлик қилиб келади ҳамда талабаларга чет эл университетларида таҳсил олиш ва стажировкадан ўтиш имкониятини яратади, дея таъкидланган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Фаттоҳ Шодиев – асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган қозоғистонлик миллиардер, Бельгия фуқароси. 1992 йилдан бери Александр Машкевич ва Алижон Иброҳимовнинг шериги. Унинг бойлиги 3,7 миллиард долларга баҳоланади.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.