(O´zbek) Фаттоҳ Шодиев Россияда «Йил ҳомийси» унвонига сазовор бўлди

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Санкт-Петербургда «Йил ҳомийси» мукофотини топшириш бўйича олтинчи маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда «МГИМО» сайтида хабар қилинди.

Асосий номинацияда ғолиблик 1976 йилда Халқаро ҳуқуқ факультетини тамомлаган, Шодиев халқаро жамғармаси асосчиси, университет Васийлик кенгаши аъзоси ва «МГИМО» фондининг асосчиларидан бири Фаттоҳ Қаюмович Шодиевга берилди. Мукофот Россиядаги Кабуки театри труппасининг гастролига бош ҳомийлик учун тақдим этилди. Мукофотни Россия маданият вазири Владимир Мединский топширди.

Шодиев халқаро жамғармаси кўп йиллар давомида «МГИМО» билан ҳамкорлик қилиб келади ҳамда талабаларга чет эл университетларида таҳсил олиш ва стажировкадан ўтиш имкониятини яратади, дея таъкидланган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Фаттоҳ Шодиев — асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган қозоғистонлик миллиардер, Бельгия фуқароси. 1992 йилдан бери Александр Машкевич ва Алижон Иброҳимовнинг шериги. Унинг бойлиги 3,7 миллиард долларга баҳоланади.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.