(O´zbek) Loyiha amalga oshirilmoqda

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мазкур мақола telegraf.uz сайтидан тўлиқлигича олинган ҳолда тақдим қилинмоқда. Ушбу хабарда ёзилишича, бугунги кунда «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан 13,7 минг километрлик табиий газ қувури ва тармоқларидан фойдаланилмоқда. Ушбу қувур ва тармоқлар орқали 4 миллион уй-жой ва қарийб 80 минг улгуржи истеъмолчига газ етказиб берилмоқда. Шу билан бирга 25 компрессор станцияси, 341 газ тақсимлаш станцияси ва 2 ер ости газ омбори йилнинг исталган даврида «зангори олов»ни барқарор етказиб беришни таъминламоқда.
 
     Жорий йилда «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан газ секторида назорат қилиш тизимини жорий этиш ишлари йўлга қўйилди. Мазкур тизим газ бозори очиқлигини таъминлаш, энергоресурсларни тежаш ва соҳани халқаро стандартлар даражасига кўтариш имконини беради. Айни пайтда мамлакатимиз маиший секторида табиий газдан фойдаланувчиларнинг 55 фоиздан ортиғида газни ҳисоблаш асбоблари ўрнатилган. Аммо, маълумотлар тўплашни бошқариш бўйича замонавий тизимнинг йўқлиги газдан фойдаланиш ва ҳисобга олишни самарали назорат қилиш имконини бермайди. Айнан ушбу масалани ҳал қилиш мақсадида табиий газни ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда, – дейди мазкур мақола муаллифи.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.