(O´zbek) Loyiha amalga oshirilmoqda

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мазкур мақола telegraf.uz сайтидан тўлиқлигича олинган ҳолда тақдим қилинмоқда. Ушбу хабарда ёзилишича, бугунги кунда «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан 13,7 минг километрлик табиий газ қувури ва тармоқларидан фойдаланилмоқда. Ушбу қувур ва тармоқлар орқали 4 миллион уй-жой ва қарийб 80 минг улгуржи истеъмолчига газ етказиб берилмоқда. Шу билан бирга 25 компрессор станцияси, 341 газ тақсимлаш станцияси ва 2 ер ости газ омбори йилнинг исталган даврида «зангори олов»ни барқарор етказиб беришни таъминламоқда.
 
     Жорий йилда «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан газ секторида назорат қилиш тизимини жорий этиш ишлари йўлга қўйилди. Мазкур тизим газ бозори очиқлигини таъминлаш, энергоресурсларни тежаш ва соҳани халқаро стандартлар даражасига кўтариш имконини беради. Айни пайтда мамлакатимиз маиший секторида табиий газдан фойдаланувчиларнинг 55 фоиздан ортиғида газни ҳисоблаш асбоблари ўрнатилган. Аммо, маълумотлар тўплашни бошқариш бўйича замонавий тизимнинг йўқлиги газдан фойдаланиш ва ҳисобга олишни самарали назорат қилиш имконини бермайди. Айнан ушбу масалани ҳал қилиш мақсадида табиий газни ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда, — дейди мазкур мақола муаллифи.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.