Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Қурилма фитнес трекерлар ва ақлли соатлардаги юрак уриш датчикларидан 2,4 баравар кучлироқ ишлайди.
Samsung мослашувчан экранлар билан тажриба ўтказишда давом этмоқда. Бу сафар SAIT (компаниянинг илғор техник институти) тадқиқотчилари биометрик жараёнлар ҳақидаги маълумотларни кузатиб борадиган OLED дисплейини намойиш этишди.
Муҳандислар дизайнга махсус юрак уриш тезлиги датчикларини қўшдилар. Қурилма терига осонгина ёпишадиган ямоқни эслатиб юборади.
«Технология биометрик кўрсаткичларни узоқ вақт давомида ўлчашга имкон беради. Ухлаётганингизда ёки машқ қилаётганда қурилмани олиб ташлаш шарт эмас, “ямоқ” терингизнинг бир қисми каби билинмайди. Олинган маълумотларни ташқи қурилмага ўтказмасдан тўғридан-тўғри экранда текширишингиз ҳам мумкин», — дейди SAIT техника фанлари доктори Юнжун Юн.
Дисплей минг марта чўзилганидан кейин ҳам ишлайди. Бунда унга эластомер деб номланувчи махсус эгилувчан материал ёрдам беради. У Samsung муҳандислари томонидан ўрнатилган электроникани иссиқликдан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган ва махсус панжарали тузилишга эга.
Оптик қон оқими датчиклари ямоқ остига ўрнатилади, шунинг учун улар фитнес трекерлар ва ақлли соатлардаги классик юрак уриш датчикларидан 2,4 баравар кучлироқ сигнални қайд эта олади.
Технология ривожланишнинг дастлабки босқичида, аммо Samsung тез орада бу каби тиббий асбобларни кенг қўллаб-қувватлашни мақсад қилган. Айни пайтда ишлаб чиқувчилар экран ўлчамлари ва ўлчов аниқлигини босқичма-босқич тест қилиб бормоқдалар.