(O´zbek) Сенат гўшт ва ёғ импорти учун ҚҚСнинг нол ставкаси муддатини узайтиришни маъқуллади

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Сенаторлар бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ёғ ва картошкани олиб кириш ва айланмаси учун берилган ҚҚСнинг нол ставкаси муддатини 30 апрелга қадар узайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳукумат вакили апрелдан кейин нархларни қандай ушлаб туриш режалаштирилаётганини айтди.
     Олий Мажлис Сенати 3 февраль куни бўлиб ўтган 23-ялпи мажлисда Солиқ кодексига бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича имтиёзлар муддатини узайтиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
     Ўтган йилнинг 1 майидан 31 декабригача Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш, ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинганди.
     Президент қарори билан 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда Ўзбекистон ҳудудига мол, қўй ва товуқ гўшти, тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар, картошка, музлатилган балиқ кабиларни олиб кириш ва реализация қилиш бўйича айланма ҳам ҚҚСдан озод қилинди.
     Эндиликда президент томонидан имзоланиши керак бўлган ҳужжат солиқ имтиёзларини 2022 йилнинг 30 апрелига қадар узайтиришни кўзда тутади.
     Сенатор саволига Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири Дилшод Холмуродов жавоб берар экан, ҳукумат апрелдан кейин нархларни қандай қилиб ушлаб туришни режалаштираётганини маълум қилди.
     «Апрель ойидан кейин нима бўлади, деган саволга келадиган бўлсак, албатта, бу бўйича ҳам ҳукумат томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Январь ойининг бошида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йилда иқтисодиётда нархлар, яъни ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича „Йўл харитаси“ тасдиқланди. Унда йил давомида ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш бўйича қатор чоралар белгиланди. Жумладан, 2022 йилда 207 минг гектар ер фойдаланишга қайтарилади ва март ойидан экин экиш бошланади. Улар қўшимча ер майдонлари бўлиб, полиз экинлари, картошка, мева-сабзавотлар, қора мол, қўй-эчкилар учун ем-хашак етиштирилади», — дея таъкидлади у.
     Бундан ташқари, 2021 йилда «яшил», «аёллар» ва «ёшлар» дафтарларидаги шахсларга 604 минг гектар ер майдони қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратилган бўлса, жорий йилда яна 81 минг гектар ер ажратиш режалаштирилган.
     «Қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳисобига ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши кутиляпти. Мана шу нарса инфляцияни пасайтирувчи, нархлар барқарорлигини таъминловчи омил бўлиб хизмат қилиши кутиляпти», — дея маълум қилди Дилшод Холмуродов.
     2021 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари (картошка, сабзавотлар ва бошқа маҳсулотлар) захираси ҳажми 3 фоизга ошган.
     «Мана шу захира маҳсулотлари йил давомида, кейинги ойлар давомида ички бозорларга, дўконларга чиқарилиб, шу тарзда ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чоралари кўрилади», — дея таъкидлади ҳукумат вакили.
     Январда Қонунчилик палатаси йиғилишида молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев аввалроқ ҚҚС имтиёзлари озиқ-овқат нархига қандай таъсир қилганини айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, нол солиқ ставкаси узайтирилса, 2022 йилда давлат бюджети яна 800 млрд сўм йўқотади.
     Аввалроқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Jizzax Organic ва Promeat чорвачилик ва гўшт етиштириш соҳасида аҳволнинг қандай кечаётгани, ҚҚСдан озод қилиш қандай оқибатлар ва хавф-хатарларга олиб келиши, гўшт нархи ошишининг олдини олиш учун қандай муқобил ечим таклиф қилишлари ҳақида сўзлаб берган эди.
Манба: gazaeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.