(O´zbek) Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Марказий Осиё мамлакатларида энергетика, сув ва ер ресурсларини самарали ривожлантириш бўйича конференция бўлиб ўтди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Пойтахтимизда “Марказий Осиё мамлакатларида энергетика, сув ва ер ресурсларини самарали ривожлантириш масалаларига бағишланган юқори даражадаги мулоқот” мавзусида конференция бўлиб ўтди.
     Тадбир Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) томонидан Германия Федерал Атроф–муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Марказий Осиёда “энергия – сув ресурслари – ер ресурслари” ўзаро боғлиқлигини трансформация қилиш” тўрт йиллик лойиҳасини ишга туширишга тайёргарлик босқичи сифатида ташкил этилди.
     Анжуманда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари – Стратегик ривожланиш агентлиги Бош директори Л.Қудратов, Ташқи ишлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти, Германиянинг Ўзбекистондаги муҳтор элчиси Т.Клиннер, Германия Федерал атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги директори Ю.Кайнҳорст, ИҲТТ атроф-муҳитни ҳимоя қилиш масалалари бўйича директори Р.Лейси, ИҲТТ “яшил” ўсиш ва глобал алоқалар бўлими бошлиғи К.Киттамори, Марказий Осиё мамлакатларининг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шунингдек, БМТ ТД, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Марказий осиё минтақавий экологик маркази, Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг илмий-ахборот маркази ва БМТ Европа иқтисодий комиссияси (БМТ ЕИК) вакиллари иштирок этишди.
     2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилган мазкур лойиҳанинг асосий мақсади энергия, сув ва ер ресурслари самарадорлигини ошириш билан боғлиқ лойиҳаларга хусусий инвестицияларни жалб этишнинг натижадор воситаларини ишлаб чиқишдан иборатдир.      Лойиҳа доирасида минтақа мамлакатларининг барқарор иқтисодий ўсиши ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун асосий омилларни ўрганиш ва аниқ ечимларни ишлаб чиқиш ҳам режалаштирилган.
     Анжуман давомида иқлим ўзгаришининг салбий таъсиридан сўнг Марказий Осиёдаги ҳозирги экологик вазиятни, шунингдек, таклиф этилган тўрт йиллик лойиҳа вазифалари ва унинг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ўрни каби мавзуларни очиб берувчи тақдимотлар ўтказилди.
     Хорижий экспертлар томонидан мазкур лойиҳа Марказий Осиё давлатларида ковиддан кейинги даврда энергия, сув ва ер ресурсларидан фойдаланишда комплекс ва оқилона ёндашув орқали иқтисодий фаолликни тиклашни кучайтиришда ёрдам бериши таъкидлаб ўтилди.
     Оролбўйи минтақасини қайта тиклаш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликда юзлаб лойиҳалар амалга оширилганлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, иштирокчилар томонидан Оролбўйи минтақаси экотизимини тиклаш ва тўғри бошқариш иқтисодиёт ривожининг ва атроф-муҳит муҳофазасининг муҳим асосларидан бири эканлиги билдирилди. Шу муносабат билан Марказий Осиё мамлакатлари, ҳамда маҳаллий ва хорижий ҳамжамият вакиллари, ривожланиш ҳамкорлари ва донор мамлакатларнинг фаол иштирокида Орол денгизини қайта тиклашда ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштириши ва қатъий чоралар кўришлари лозимлиги таъкидланди.
     Тадбир якунида Марказий Осиё давлатлари билан иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини камайтириш ва энергия, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган кўп томонлама мулоқотни ривожлантириш зарурлиги тўғрисида умумий позиция ишлаб чиқилди. Келажакда режалаштирилган лойиҳани ишга туширишда биргаликда ҳаракат қилиш ҳамда уни амалга ошириш доирасида ҳамкорлик қилиш йўналишлари белгиланди.
Манба: mift.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.