(O´zbek) Тошкентда Ўзбекистон бўйича «Мамлакатлар платформаси» йиғилиши бўлиб ўтди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов «Мамлакатлар платформаси»нинг Ўзбекистон бўйича йиғилишида иштирок этди.
     «Мамлакатлар платформаси» – бу жаҳон банкининг халқаро молия институтлари, донорлар ва тараққиёт ҳамкорлари билан ёрдамни қабул қилувчи мамлакатлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид дастур ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда мувофиқлаштирилган ҳамкорлигини йўлга қўйишга қаратилган янги ташаббусидир. Ўзбекистон ушбу ташаббусни синаб кўриш учун танланган 11 пилот давлатдан биридир.
     Ушбу механизм мамлакатларга тараққиёт йўлидаги устуворликларни белгилаш, истиқболли лойиҳаларда иштирок этишга ривожланиш бўйича ҳамкорларни, шу жумладан, ноанъанавий донорлар ва хусусий сектор вакилларини жалб қилиш қилиш учун замин яратади. Шунингдек, ёрдамни қабул қилувчи мамлакатларда ислоҳотларни амалга оширишда донорлик кўмагидан фойдаланишнинг самарали ташкил этилишини таъминлаш имконини беради.
     Тадбирда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти А. Бьерде, Осиё тараққиёт банки вице-президенти Ш. Чен, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг инвестициявий амалиётлар бўйича вице-президенти К. Лимитовский, Ислом тараққиёт банки вице-президенти М. Мухтор, Халқаро молия корпорациясининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори К. Колберт, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Ж. Харгитай, Европа инвестициявий банкининг Марказий Осиёда кредит амалиётлари бўйича бош маслаҳатчиси А. Бруун, шунингдек, ОПEК Халқаро тараққиёт жамғармаси, Европа инвестиция банки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги, Франция тараққиёт агентлиги, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги, БМТТД, «USAID», «КfW» Банки, Корея Эксимбанки ва Қувайт Араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси раҳбарияти иштирок этди.
     С. Умурзоқов тадбирни очиб берар экан, Ўзбекистон охирги 5 йил мобайнида эркин бозор иқтисодиётини яратиш ва жамиятни демократлаштиришга қаратилган кенг кўламли ва ортга қайтмас иқтисодий ислоҳотлар ҳамда таркибий ўзгаришлар йўлидан бораётганини таъкидлади. Халқаро молия институтлари ва хорижий давлат ташкилотлари кўмагида Ўзбекистон давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, миллий транспорт тизимини модернизация қилиш, банк секторини трансформациялаш, микромолиявий ташкилотларни ислоҳ этиш, тўқимачилик саноатида халқаро стандартларни жорий қилиш, энергетика соҳасини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда муҳим лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда.
     Ўзбекистонда маслаҳат ва экспертлар ёрдами ҳамда ижтимоий-иқтисодий дастурларни молиялаштириш орқали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қўшма режани шакллантиришнинг аҳамияти қайд этилди. Унинг доирасида ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари ва иш кўлами белгиланади.
     Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш агентлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт агентлигининг тақдимотлари ўтказилди. Жумладан, Агентликларнинг мақсад ва вазифалари ҳамда халқаро молия институтлари, хорижий давлат ташкилотлари ва тараққиёт ҳамкорлари билан мувофиқлаштирилган ҳамкорликни ташкил этиш доирасидаги салоҳияти очиб берилди.
     Шунингдек, Стратегик ривожланиш агентлиги комплекс ижтимоий-иқтисодий ва саноат ривожланиш, инвестицияларни жалб қилиш ва истиқболли соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини ва ташқи савдо фаолиятини такомиллаштириш, тармоқлар ва ҳудудларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, банк соҳаси, шунингдек, камбағалликни қисқартириш бўйича кенг кўламли стратегиялар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича асосий тузилмага айланиши таъкидланди. Стратегик ривожланиш агентлиги билан биргаликда Ўзбекистонда ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган грант маблағларни жамлайдиган қўшма жамғарма ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
     Ҳар бир лойиҳа цикли доирасида халқаро ва ички тартиботларни уйғунлаштириш ва синхронлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун донор тузилмалар иштирокида жорий этилган ва ишлаб чиқилаётган барча лойиҳалар таҳлили ҳам амалга оширилади. Натижада харид қилиш тизимини такомиллаштириш ва ошкора ва самарали тендерлар ўтказишга эришилади. Бу жараёнда мувофиқлаштирувчи вазифани Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги бажаришига келишиб олинди.
     Халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари Стратегик ривожланиш агентлиги ҳамда Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт агентлигининг институционал ривожланиши ва салоҳиятини оширишда фаол иштирок этишга ҳамда ўз вазифаларини ҳал этишда техник ва маслаҳат ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдирдилар.
     Тадбир якунида томонлар ушбу агентликлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун халқаро молия институтлари ва донор тузилмалар вакилларидан иборат иккита ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар. Ишчи гуруҳлар аниқ тадбир ва дастурларни ўз ичига олган тегишли «Йўл хариталари»ни ишлаб чиқадилар.
     Маълумот учун: «Мамлакатлар платформаси» ташаббуси 2019 йил октябрь ойида Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки Гуруҳи бошқарувчилари Кенгаши ҳамда Халқаро валюта жамғармаси Йиллик йиғилишлари доирасида жорий этилган, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Манба: mift.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.