(O´zbek) Ўзбекистон капитал бозори капиталлашувини 4,5 млрд долларга етказиш белгиланди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Президент фармони билан республика капитал бозори капиталлашувини 2023 йил якунигача 45 триллион сўмга етказиш белгиланди.
     «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
     Ҳужжатга кўра, қуйидагилар капитал бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланмоқда:
капитал бозори рақобатбардошлигини ошириш ва унинг капиталлашувини 2023 йил якунига қадар 45 триллион сўмга етказиш;
     2023 йил якунига қадар республика ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида лойиҳаларнинг қимматли қоғозлар чиқариш орқали молиялаштирилган қисмини 5 фоизга етказиш;
     соҳага илғор халқаро амалиётни жорий қилиш, ортиқча тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш орқали фонд бозорида ривожланиш мақсадларига йўналтирилган инвестицияларни фаол молиялаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
     капитал бозорининг замонавий талабларга жавоб берадиган кадрлар билан таъминлаш тизимини ривожлантириш;
миноритар инвесторлар, капитал бозори бошқа иштирокчилари ҳамда аҳоли кенг қатламлари билимлари, кўникмалари ва молиявий саводхонлигини оширишни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида 2023 йил якунига қадар 40 минг нафар аҳолини қамраб олиш.
     Фармон билан 2021-2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш дастури, уни амалга ошириш натижасида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар, «Йўл харитаси», акциялари фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилиши белгиланган корхоналар рўйхати тасдиқланди.
     Ҳужжатда белгиланишича, эркин муомаладаги қимматли қоғозлар умумий ҳажмини ялпи ички маҳсулотнинг камида 5 фоизига етказиш дастурнинг асосий мақсади ҳисобланади.
     2023 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий эмитентлар ўз акцияларини дастлаб республика фонд биржасида жойлаштиргандан сўнг андеррайтер тавсиясига кўра хорижий фонд бозорларида жойлаштириши мумкин.
     Фармон асосида «Молия ва инвестиция саводхонлиги» дастури амалга оширилади. Хусусан, дастур орқали:
     аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари молиявий саводхонлигини ошириш, уларни молиявий хизматлар ва маҳсулотлар, жумладан, капитал бозори ҳамда молиявий инструментлар ҳақида хабардор қилиш билан боғлиқ ташаббусларни ҳамжиҳатликда амалга оширган ҳолда мутасадди ташкилотлар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш;
умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ноиқтисодий йўналишдаги олий таълим ташкилотлари талабалари учун «Молиявий саводхонлик» ўқув курсини фан сифатида жорий этиш ҳамда «Молиявий саводхонлик олимпиадалари»ни ташкил этиш белгиланди.
     Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистон капитал бозори капиталлашуви мамлакат ЯИМга нисбатан 1 фоизга тенг. Ривожланаётган мамлакатларда бу кўрсаткич 30–60 фоиз, ривожланган давлатларда эса 100 фоиз ва ундан ҳам ортиқни ташкил этади.
     2019 йилда капитал бозорини ривожлантиришнинг 5 йиллик стратегияси лойиҳаси эълон қилинган, шу муносабат билан Тошкентда халқаро конференция ҳам ташкил этилган эди.
     2021 йил мартда ўтказилган халқаро анжуманда ҳам капитал бозорини ривожлантириш, регуляторга кўпроқ имконият бериш борасида муҳокамалар бўлган. Тадбирда Сенат раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев айни пайтда Ўзбекистонда капитал бозори ривожланиш даражаси дастлабки ҳолатда экани, аҳоли ва маҳаллий компанияларнинг инвестициядаги иштироки минимал даражадалиги, мамлакатда институционал инвесторлар деярли мавжуд эмаслигини таъкидлаган.
 
 
Манба: kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.