(O´zbek) Маркетингда ахборотларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари

6/2020

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ахборот асрида шиддатли глобаллашув жараёнини «бошдан кечираётган» дунё манзараси бугун тамомила ўзгарди. Ҳаё­ти­мизда бирор соҳа йўқки, ахборот технологиялари кириб бормаган бўлсин. Шу билан бирга ахборотлаштиришнинг янада замонавий, инновацион усулларини излаб топиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш давлатнинг ҳам, жамиятнинг ҳам асосий вазифаларидан бирига айланган.
     Мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат сектори ва бизнес тузилмаларини ахборотлаштириш даражасини ошириш миллий тарақ­қиётимизнинг муҳим йўналишларидан этиб белгиланган. Хусусан, «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури доирасида ушбу соҳанинг ривожини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари, гарчи ҳозирги пандемия фонида ижтимоий-иқтисодий танг шароит кузатилаётган бўлишига қарамай изчил амалга оширилмоқда. Бинобарин, ахборот ва ахборотлаштириш иқтисодиётнинг барча йўналишида рақобатбардошликни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этаётир.
     Шу жумладан, маркетинг фаолиятида ҳам айнан ахборот асосий фойдаланадиган восита вазифасини ўтайди. Ахборотларни шакллантириш масаласи эса анчайин мураккаб. Чунки маркетинг фаолиятини самарали юритишда бирламчи маълумотлар билан бирга жуда кўп иккиламчи маълумотларни ҳам тўп­лашга тўғри келади. Шу боис ушбу ахборотларни шакллантириш билан бирга улардан фойдаланиш жараёни ўзига хосликка эга. Бу ҳолатлар ўз навбатида бир қанча принципларга асосланишини инобатга олиш лозим.
Тадқиқотларимиз шуни кўрсатадики, маркетинг фаолияти бир қанча принципларга таянади.
     Биз маркетинг фаолиятини чуқур таҳлил қилиб, уни амалга ошириш принципларини автомобиль транс­порти соҳаси мисолида ўргандик. Ўрга­нишларимизга кўра маркетингда ахборотларни шакллантириш прин­ципларини қуйидагича келтиришни лозим топдик:
     ● ишочлилиги;
     ● долзарблиги;
     ● қамраб олинганлиги;
     ● мувофиқлаштирилганлиги;
     ● узлуксизлиги;
     ● мақсадга мувофиқлиги;
     ● тушунарлилиги;
     ● кўпайтириш мумкинлиги;
     ● тежамкорлиги.
 
 
Мамаюнус ПАРДАЕВ,
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори;
Гулнора ШОДИЕВА,
Тошкет давлат транспорт университети профессори
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.