Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Туризм дунё иқтисодиётида энг даромадли ва жадал ривожланиб бораётган соҳалардан бири. Бугунги кун тадқиқотлари туризм инфратузилмасини дунё бўйича учинчи даромад олиб келаётган соҳага айланганини кўрсатмоқда. Туризм соҳасининг ривожланиши мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш билан бир қаторда транспорт, савдо-сотиқ, озиқ-овқат тармоқлари, қурилиш, ҳунармандчилик ва бошқа хизмат кўрсатиш тармоқларига ижобий таъсир кўрсатади. Туризм мамлакат ташқи қиёфасини замонавийлаштиришда, меҳмонхона индустрияси ривожланишида, ресторан бизнесида юқори хизматни ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.
Туризм соҳасидаги глобал тараққиёт дунё мамлакатлари ўртасидаги масофани қисқартириб, саёҳат қилиш имкониятлари эшигини каттароқ очди.
Тез орада саёҳат ва дам олиш шароитларини яратиш билан банд бўлган қатлам иқтисодий наф олиш нуқтаи назаридан туристик маҳсулотлар ва хизматларни яратиш арзон бўлган мамлакатлар ҳудудига ўтиб кетиши кутилмоқда. Чунки саёҳат ва дам олиш қанчалик қулай ва арзон бўлса, узоқ масофалар ва мамлакатларга саёҳат қилиш ҳам шунчалик оммалашади.
Туризм мамлакат ривожига таъсир этар экан, туристик имкониятларга эга мамлакатлар орасида соҳани янада ривожлантириш учун ҳаракат, рақобат бўлиши табиий ҳол. Бугун бир неча мамлакатлар туристик салоҳиятини кучайтириш, фойдаланилмаган имкониятлардан кенг фойдаланиш учун кўплаб маблағ сарф этаётгани бунинг яққол исботидир. Тур хизматларни таклиф этувчи компаниялар, аввало, сайёҳларнинг қизиқиши, ёшини инобатга олади. Ҳар бир инсон бўш вақтини самарали ўтказиб, дам олишга, соғлиғини тиклашга, дунё халқларининг урф-одатлари, қадриятларини билишга интилади. Бундай хизматлар туризм соҳаси томонидан амалга оширилади.
Туризм соҳаси ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг динамик ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Бу соҳа ривожи аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Бугун мамлакатимизда замонавий туризмни ривожлантириш бўйича ҳуқуқий асослар яратилиб, туристик имкониятлар ҳам ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг халқаро туристик бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш, тарихий-маданий меросини жаҳон ҳамжамиятига таништириш ҳамда туристларга хизмат кўрсатиш сифатини жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш соҳасида тизимли ва босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда. Туризм соҳасининг иқтисодиётдаги устувор йўналишлардан бири эканлигидан келиб чиққан ҳолда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини беришга, туризмни жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, туризм соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишига йўналтирилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепцияси шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Жаннатмакон юртимизни бежизга ҳам саёҳат ҳам зиёрат макони, дейишмаган. Ўзбекистон буюк тарихи, шонли ўтмиши, бой маданияти билан бутун дунёда шуҳрат қозонган. Бугунги кунда тарихий қадамжоларимизни сақлаган ҳолда мамлакатимизда замонавий туризмни янада ривожлантириш устувор вазифалардан бири саналади. Бу аввало, юртимизда замонавий иншоотлар қурилиши билан бир қаторда шаҳарларимизнинг ташқи қиёфасини янада кўркамлаштиришга, давлатимиз иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек, фуқароларни иш билан таъминлашга, юртимизнинг дунё миқёсидаги обрўсини янада оширишга хизмат қилади.