Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдураҳим Носиров ушбу мақоласида ҳукуматимиз томонидан таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр юритар экан, бой статистик маълумотларни келтириб ўтган. Хусусан, мақолада қайд этилишича, биргина Халқ таълими вазирлигига «Соғлом бола йили» давлат дастури бўйича қатор вазифалар юклатилганлиги ҳамда белгиланган вазифалар ижроси учун 870,4 млрд сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган, деб ёзади у. Шунинг ўзи ҳам мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларнинг кўлами қай даражада эканини кўрсатиб турибди. Буларнинг барчаси Президентимизнинг «Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, дона ва албатта, бахтли бўлишлари шарт» деган сўзлари замирида нақадар катта маъно борлигини яна бир бор исботлайди.