Журналист Муқаддас Юсупова тайёрлаган ушбу мақолада фарзанд – оила қувончи, жамият таянчи эканлиги алоҳида таъкидланар экан, унинг соғлом, илмли, иродали бўлиб улғайиши нафақат ота-она, балки давлатимиз сиёсатининг эзгу мақсадларидан бири эканига эътибор қаратилади. Шу мақсадда ҳукуматимиз томонидан оилада соғлом муҳитни қарор топтириш, маънавий баркамол ва жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш бўйича аниқ чора-тадбирларни кўзда тутувчи давлат дастурининг ҳаётга жорий қилиниши бўйича амалга оширилган ишларга атрофлича тўхталган.