(O´zbek) Yuksalish yo‘lidagi dadil odimlar

4/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Барчамизга маълумки, ис­тиқлол шарофати билан мамлакатимизда барча соҳалар шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қа­ратилаётган эътибор ҳам ўзининг кутилган самараларини бермоқда. Жорий этилаётган имтиёзлар эса тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш­ни таъминлашга, унинг кафолатини кучайтиришга замин яратмоқда.
     Юртимиз тараққиётининг кўзгусига айланаётган иқтисодий юкса­лиш­лар ҳамда ишлаб чиқаришни мо­дернизация қилиш ва жаҳон андоза­ла­рига мос рақобатбардош маҳсу­лот­лар ишлаб чиқариш такомиллаш­тирилиши натижасида «Leasing bo­nus» МЧЖ фаолияти ҳам кундан-кунга ри­вожланиб бормоқда. Шунингдек, кенг қамровли молиявий хизматлар кўрсатаётган, тадбиркорлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатаётган банк­ларнинг кўмаги боис ушбу жамиятда ҳам бозорларни сифатли маҳсулот­лар билан тўлдириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу каби яна бошқа бир қа­тор муҳим ишлар амалга оширил­моқда. Мазкур МЧЖ қури­лиш бозорида мустаҳкам ўринга эга эканлиги билан ички бозорнинг импорт ўрни­ни босувчи маҳсулотларга бўлган эҳ­тиёжларини тўлиқ таъминлашга самарали ҳисса қўшмоқда. Янги ташкил этилаётган иш ўринларига биринчи навбатда касб-ҳунар коллежининг битирувчилари жалб этил­моқ­да. Пировардида, ишлаб чи­қа­риш­ни ривожлантириш бўйича кў­рилаётган чоралар самараси маҳ­су­лот тури, си­фати ва ҳажмининг ор­тишида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқ­да. Бугун бу ерда ишлаб чи­қарилаёт­ган юқори сифатли маҳсу­лот­ларга талаб ва эҳтиёж тобора орт­моқда. Албатта, бу борада амалиётда қўлланила­ётган ҳар бир ташаббус, илгари сурил­ган илғор ғоя­лар, эътиборга ло­й­иқ янгиликлар юр­тимиз тараққи­ёти, аҳо­ли турмуш даражаси ва сифатининг ортишига хизмат қилиши шубҳасиз.
     2005 йилда ташкил этилган ушбу корхона тарихига назар ташласак, ўт­ган давр мобайнида унинг юксалиш пиллапояларидан дадил юқори­лаётганига гувоҳ бўламиз. Дастлаб рубероид ишлаб чиқариш билан фа­олият бошлаган корхонада олти нафар ишчи-ходим жалб қилинган ҳол­да жами 180 млн сўмлик рубероид маҳсулоти ишлаб чиқаришга эришилади. Дастлабки қадамданоқ бундай самарали фаолият кўрсатишга эришишнинг ўзи бўлмайди. Энг аввало, жамият раиси Рашид Муратовнинг интилишлари, яъни, илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жо­рий этиши, қобилиятли бошқа­рувчи эканлиги ҳамда ташаббускорлиги энг зарурий омиллар сифатида ўзини кўр­сатди. У ёш бўлишига қа­рамай, иқ­тисодий самарага эришиш йўллари ҳақида кенг тасаввур ва билимга эга тадбиркор эканлигини намоён қилди.
     Қўлга киритилган ютуқ, эришилаётган натижалар корхонанинг қад­ди­ни янада кўтарди, олинган даромадлар ҳисобидан эса янги маҳсулот­лар тайёрлаш ўзлаштирилди. Бунинг нечоғлиқ муҳим эканлигини эса биргина битумни қайта ишлаш ва со­тиш йўлга қўйилгани мисолида кў­риш мумкин. Муҳими, мавжуд қувватлар тўла ўзлаштирилиб, маҳсу­лот харидорлар эътиборини қозо­ниб улгурди. Натижада, ишлаб чиқа­риш ҳажми ор­тиб, 2012 йилда 240 млн сўмлик маҳ­сулот сотилди. Зеро, бугунги кунда ишлаб чиқарув­чи томонидан тайёр­ланаётган сифатли ва замон талабига жавоб берувчи ҳар қандай маҳсу­лот на­фақат ички балки ташқи, бозор­да ҳам ўзининг харидоргирлиги би­лан ажралиб туради.
     Қолаверса, маҳаллий­лаш­тириш жараёнларига саноатни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири сифатида эътибор берилаётгани, бу борада барча меъё­рий-ҳуқу­қий асослар яратилганлиги ҳам бежизга эмас. «2015–2019 йилларга мўл­жалланган тайёр маҳсулот, бутловчи қисмлар ва материалларни маҳал­лийлаштириш ва ишлаб чиқа­риш дас­тури» ички бозорни зарур истеъ­мол товарлари ҳамда бутловчи маҳсулот­лар билан тўлдиришда му­ҳим аҳами­ят касб этмоқда. Мазкур жамият ҳам маҳаллийлаштириш давлат дастури асосида ўз фаолиятини кенгайтиришга интилмоқда.
     Бу борада банк кўмаги жуда қўл келганини алоҳида таъкидлаш лозим. Яъни, ОАТБ «Ҳамкорбанк» Наманган филиалидан 195 минг евро миқдо­рида кредит олиб, Хитойдан янги ши­фер ишлаб чиқариш линиясини сотиб олди. Қурилиш-монтаж ишлари якунлангач, шифер ишлаб чиқа­риш йўлга қўйилди. Шундай қилиб, жамият 2013 йилда 2,2 млрд сўмлик шифер, рубероид ва битум БНК-5 маҳсулот­лари ишлаб чиқарди. Албатта, айнан истиқлол шарофати туфайли халқ хўжалигининг барча тармоқла­рида туб янгиланиш ва ўзгаришлар илдиз ­отиб, ижтимоий-иқ­тисодий натижаларга эришилмоқда. Сўнгги йилларда юр­тимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлан­тиришга, уларни ҳуқуқий ҳимоя қи­лишга, турли тўсиқларни бартараф этишга йўналтирилган фармон ва қа­рорлар қабул қилинаётгани ҳам тадбиркорлар фаолиятининг ривожида яққол намоён бўлмоқда.
     Хусусан, мазкур корхона фаолиятига назар солсак, кейинги икки йил­да ишлаб чиқариш салмоғи янада орт­ганини кузатиш мумкин. Айтайлик, 2014 йилда корхона Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент, Самар­қанд, Хоразм, Навоий ҳамда Қашқа­дарё вилоятлари бозорларида 3,1 млрд сўмлик маҳсу­лотларини сотган бўлса, 2015 йилга келиб, республика­мизнинг барча ви­лоятларига маҳ­су­лот етказиб бермоқ­да. Мос равишда йиллик савдо ҳажми 5,5 млрд сўмни ташкил этди.
     Корхонада ишнинг тўғри йўлга қў­йилиши, пухта ва режали фаолият олиб борилиши қўлга киритилаётган ютуқлар асоси бўлиб хизмат қилмоқ­да. Албатта, бизда ҳамма нарса инсон ва унинг бахту саодати учун қара­тилган. Тараққиётнинг «ўзбек модели» эса мустақил юртимизнинг йил сайин барқарор ривожланиб, гуллаб-яшнашига хизмат қилмоқда.
     – Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига қаратилаётган юксак эътибор, соҳа вакилларига яратилаётган кенг имкониятлар бизни янада ғайрат ва ши­жоат билан фаолият юритишга унда­моқда, – дейди Р. Муратов. – Ҳо­зир ишлайман, ўз ақлим ва меҳна­тим орқали турмуш фаровонлигимни таъ­минлайман, деган одамга барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Бунинг учун фақатгина кишида ўзига нисбатан ишонч, ҳукуматимиз юри­таётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни теран англаш, узоқни кўра олиш, қийинчиликлар ва муаммолардан чў­чимаслик талаб этилади, холос. Айни шу жиҳатларга амал қил­ган тад­биркорларнинг мўлжаллаган ишлари амалга ошади, десам янглишмаган бўламан. Фаолиятимиз давомида бу­нинг қанчалик ҳақиқат эканлигини чуқур ҳис этаяпмиз. Муаммоларни бартараф этишга интилиш кишини тоблантиради, деганларидек борган сари муваффақиятларимиз мус­таҳ­камланиб бормоқда. Жамиятнинг ўз маблағлари ҳисобидан 2015 йилда лойиҳа қиймати 1,8 млрд сўм бўл­ган шифер ишлаб чиқариш цехи қу­рилиб, фойдаланишга топширилди. Жорий биринчи ярим йиллик давомида ички бозорга 5,023 млрд сўмлик рубероид маҳсулотлари етказиб беришга эришдик.
     Экспорт салоҳияти корхона ривожланишида муҳим ўрин тутади. «Leasing bonus» томонидан бу борада дадил қадамлар қўйилди. Хусусан, ўтган йили қўшни Қирғизистон Рес­публикасига 65 000 АҚШ долларига тенг бўлган рубероид маҳсулоти экс­порт қилинди. Айни пайтда, ташқи бозор билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш йўлида изчил изланиш олиб борилиб, хорижий шериклар билан ҳам­корликни йўлга қўйиш бўйича сама­рали чора-тадбирлар амалга ошири­лаяпти.
     Ишлаб чиқариш тури ва ҳажми­нинг ортиши корхонада иш билан банд бўлганлар сони кўпайишида му­ҳим ўрин тутади. Аниқроқ айтганда, ўтган давр мобайнида жамиятда 60 та янги иш ўрни яратилди. 27 та иш ўрни коллеж битирувчилари ҳи­со­бига тўлдирилди. Уларнинг самарали меҳнат қилиши ва дам олиши учун барча шароит яратилган. Меҳ­натга муносиб рағбат кўрсатилиши, ҳордиқ чиқариш шароити, ювиниш, кийиниш жойларининг мавжудлиги шундан далолат. Бу эса, ўз навбатида, иш унумдорлиги ортишига хизмат қил­моқда.
     Энг муҳими, иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир тадбиркорни жамиятда янада фаол бўлишга ундамоқда. Бу борада бир жойда тўхтаб қолиш, эришилган муваффақиятлар билан кифояланиш жоиз эмас, албатта. Чунки, ташаббускор, тадбиркор, ишбилармон инсон мустақил Ўзбекистонимизнинг бундан-да гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўша олади. Шунинг учун ҳам корхонада истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ва ишлаб чиқа­риш­ни янада ривожлантириш борасида муттасил изланиш олиб борил­моқда.
     Ҳозирда жамият активларининг умумий қиймати 4 млрд сўмдан ортади. Келгусида жамият шифер тай­ёр­лашда асосий хомашё бўлган цемент маҳсулотини ишлаб чиқариш­ни режалаштирган. Айни дамда ушбу лойиҳа устида қизғин иш олиб бо­рилмоқда. Кўзланган мақсадга эришилгач, корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти яна бир поғона юксалиши шубҳасиз.
     Иш билганга – минг танга, деган гап бежизга айтилмаган. Рашид Муратов бошчилик қилаётган «Leasing bonus» МЧЖ жамоаси айни шу тамо­йилга амал қилиб кам бўлаётгани йўқ. Ишнинг кўзини билиб ҳарақат қилиш натижасида корхона республикамиз­да кўзга кўринган ишлаб чи­қариш субъектларидан бирига айланди. Юк­салиш йўлида қўйилаётган дадил одимлар жамият истиқболи бугунгидан-да, чароғон бўлишига ишонч­ни янада орттиради.
 
Саодат ҒОЙИПОВА,
«O‘zIA» мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.