(O´zbek) АҚШ ҳукумати Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча ёрдам ажратди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

АҚШ ҳукумати, Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали, Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча кўмак ажратишини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

2020 йил 26 март куни Давлат котиби Майкл Помпео Қўшма Штатлар коронавирус пандемияси хавф солаётган 64 мамлакатни қўллаб-қувватлаш учун фавқулодда вазиятларда соғлиқни сақлаш ва инсонпрарварлик ёрдами сифатида 274 миллион доллар сафарбар этганини эълон қилди. 

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм сўзларига кўра, ушбу ёрдам Ўзбекистоннинг коронавирус тарқалиши олдини олиш ҳамда касалликни юқтириб олганларни даволашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

«Бу пандемия дунёдаги биронта мамлакат алоҳида орол эмаслигини кўрсатмоқда. Унга қарши биргаликда, бир-биримизни қўллаган ҳолда иш олиб боришимиз шарт. Бизнинг АҚШдаги оилаларимиз, Ўзбекистондаги каби, коронавирус хавфидан хавотирда, шу боис биз Ўзбекистоннинг коронавирус тарқалишининг олдини олиш ҳамда касалликни юқтириб олганларни даволашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни истаймиз», — деб таъкидлади Розенблюм.  

«Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) ва Санитария-эпидемологик осойишталик агентлиги (СЭОА) билан ҳамкорликда ҳамда бошқа халқаро донорлар, шу жумладан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) билан мувофиқлаштирилган ҳолда Қўшма Штатлар ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ва ҳукумат эҳтиёжлари учун кўмак беришда устувор соҳаларни белгилаб олди. USAID кенг кўламли тест учун лаборатория тизимларини тайёрлаш, соғлиқни сақлаш муассасаларида инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш, коронавирус назорати ва унга тезкор жавобни кучайтириш, вирус юқтириб олганлар аҳволини яхшилаш, вирус ҳақида сохта маълумот тарқалишига қарши курашиш ҳамда маҳаллий жамоаларнинг ўз вақтида ва аниқ маълумотни оммага етказишда ҳукумат ва шифокорларга ёрдам беришини ташкиллаштириш учун маблағ ажратади», дейилади АҚШ элчихонаси хабарида.

Қайд қилиш жоизки, хабарда АҚШ ҳукумати томонидан Ўзбекистон учун ажратилган молиявий ёрдамнинг қиймати келтирилмаган.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.