Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Aсосан роботларни автомобилсозлик, металлургия ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи компаниялар харид қилган.
2021-йилнинг январ-сентябр ойларида AҚШ компаниялари 29 мингта робот сотиб олди. Бу Қўшма Штатлар тарихида рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Ушбу рақамлар бу борада 2017-йилда қайд қилинган максимал кўрсаткичлардан ошади ва 2020-йилги кўрсаткичлардан деярли 2 марта кўпроқни ташкил қилади, дея ёзмоқда “CНН”.
Таъкидланишича, бундай роботлаштириш маҳсулотларга талаб юқорилиги ва малакали мутахассисларни ёллашдаги қийинчиликлар билан боғланган. Кўплаб компаниялар пандемия оқибатлари ортида зарур ишчиларни ёллай олмаган ёки ўз ходимларини қайтара олмаган ва шу сабабли роботларга умид боғлаган.
Aсосан роботларни автомобилсозлик, металлургия ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи компаниялар харид қилган. Бироқ умуман олганда, AҚШ иқтисодиётининг барча тармоқларида роботларга талаб юқори бўлган.
Маълумотларга кўра, жорий йилда AҚШ компаниялари роботлаштиришга $1,48 млрд сарфлаган.