(O´zbek) Авиақатнов ва поезд йўловчиларига коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Республика махсус комиссияси қарори билан, ички йўналишлардаги авиарейслар ва поездлар йўловчиларидан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди.

18 майдан бошлаб Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар ҳамда Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига «Афросиёб» тезюрар поезди ва Фарғона водийсига темир йўл қатнови учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.

18 май куни Республика махсус комиссияси ушбу талабни бекор қилди.

Хабар қилинишича, бунда аҳолининг карантин шароитидаги иқтисодий ҳолати ва ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлиги эътиборга олинган.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсад қилинган.

Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олингани ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.

«Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади», – дейилади Махсус комиссия ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг 16 майдаги қарори билан йўловчиларнинг тест топшириши нархи 224 минг сўм этиб белгиланган эди.

Ўтган ҳафта маҳаллий йўналишлардаги авиа ва темир йўл қатновлари бўйича вақтинчалик тартиб эълон қилинди. Унга асосан, йўловчилар ҳаво кемалари ва темир йўл вагонларига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади.

Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлган йўловчиларга рухсат берилмайди, бундай ҳолатларда чипта пули белгиланган тартибда қайтариб берилади.

Йўловчиларнинг қатнов вақтида самолёт салонида ва вагонлар бўйлаб ҳаракатланиши (ҳожатхонадан фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно), ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларни ечишига рухсат берилмайди (йўловчиларнинг сув ичиш ҳолатлари бундан мустасно).
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.