Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Чирчиқда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқарилади. Бу ишни асли Марғилондан бўлган, Inkas компанияси асосчиси Дубайлик тадбиркор Улуғбекхон Мақсумов амалга оширади.
Тадбиркор люкс сифатига эга зирҳли автомобиллар, седанлар, автобуслар, тез ёрдам машиналари ва VPK AKSUM бренди остида бошқа турдаги зирҳли ҳарбий техника ишлаб чиқармоқчи.
Ҳарбий-саноат компанияси Ўзбекистонда хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда иш олиб боради ва халқаро бозор талабларига жавоб берадиган ҳарбий ва хорижий техника ишлаб чиқаради.
Улуғбекхон Мақсумов асли Марғилондан. У дастлаб БААга турист сифатида бориб қолган, лекин кейинчалик у ерда ўз бизнесини очишга қарор қилган. Зирҳли транспорт воситаларини ишлаб чиқариш жуда тор ихтисослашган соҳа, рақобатчи компаниялар ҳам йўқ эмас. Бу ишда у маълум муваффақиятга эришган, зеро тадбиркорнинг маҳсулотларига дунёнинг турли бурчакларидан буюртмалар келиб тушмоқда.
Бугунги кунда Улуғбекхон Мақсумов раҳбарлигидаги ҳарбий ва тижорат транспорт воситалари энг янги технологиялар, материаллар ва ускуналар ёрдамида ишлаб чиқарилмоқда.