Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мазкур интерактив хизмат орқали исталган шахс маълум бир товарнинг Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги 10 та белгидан иборат ТИФ ТН кодини тўлиқ киритиши орқали республикага олиб кирилган ушбу товарга доир минимал ва максимал божхона қийматлари тўғрисидаги маълумотларни олишлари мумкин.
Маълумотлар сўнгги бир йил мобайнида божхона тўловларига тортиладиган импорт товарларнинг божхона қийматларини умумлаштирилиши асосида автоматик тарзда шакллантирилади.
Шунингдек, тақдим этилаётган маълумотларни юк жўнатиш ва ишлаб чиқариш мамлакатлари бўйича ҳам саралаш имконияти мавжуд.
Ушбу интерактив хизмат тавсиявий тусга эга бўлиб, товарларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб бевосита божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органи томонидан декларантга ёки божхона брокерига ўз ихтиёрида мавжуд бошқа нархлар тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳуқуқи сақланиб қолади.