(O´zbek) «Дориси чиқса халқимга олиб келаман деяпти». Президент Алишер Усмоновга миннатдорчилик билдирди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Президент Шавкат Мирзиёев миллиардер Алишер Усмоновнинг Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун ёрдам кўрсатаётганини эътироф этди.

Президент «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига тадбиркорлар ва саховатпеша инсонлар томонидан эзгулик йўлида катта миқдордаги маблағлар ихтиёрий равишда тушириб берилаётганини эътироф этди.

«Кўп ватандошлар, ҳомийлар ёрдам беряпти. Ўзбекистон фарзанди Алишер Бурҳоновичга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. 20 миллион доллар ўтказиб берди.

Янги Ўзбекистонга биринчи кундан бошлаб жуда катта мадад бериб, елкадош бўлмоқда. Шу кунларда ўзлариям Ўзбекистонда. Қайси давлатда дориси топилса, ўзим пулини тўлаб олиб келиб бераман халқим учун деяптилар. Халқимиз номидан миннадорчилик билдирмоқчиман.

Бундай инсонларимиз жуда кўп. Навоийлик ватандошимиз Москвада экан, элчихонага 500 минг доллар нақд пул олиб келибди. Халқимга деб. Мана қандай фарзандларимиз бор», деди Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселекторда.

Бундан аввалроқ, келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун 20 млн доллар ажратгани, бу маблағ Тошкент вилоятида қурилаётган шифохоналарни энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш учун йўналтирилиши хабар қилинганди.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • СКОРО

    2-3/2020

    № 2-3/2020

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • РЕКЛАМА

  • Купить журнал

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.