Наргис Исломова янги лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, Исломова 1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини Муҳандис-иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. У 1993 йилдан буён давлат солиқ органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда.
Шунингдек, Исломова Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси махсус унвонига эга.
Манба: Kun.uz