(O´zbek) Карантин чекловлари узайтирилади. Президент махсус комиссия таклифига розилик билдирди

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистонда карантин чекловлари узайтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Тадбирда бугунги кунда мамлакатда пандемияга қарши қандай кураш олиб борилаётганига алоҳида тўхталиб ўтилган.

Хусусан, ҳозирда коронавирус юқтирганлар сони 18 минг 700 нафардан ошгани, вазият ҳамон жиддий бўлиб қолаётгани таъкидланган.

Шавкат Мирзиёев ҳозиргача амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритар экан, охирги кунларда коронавирусни даволаш учун қўшимча 46,5 мингта ўрин ажратилгани, яна 31 мингта ўрин ташкил этилиши, 397та тез тиббий ёрдам машинаси харид қилингани, бир ой муддатда яна 409та машина жойларга етказилишини таъкидлаб ўтган.

«Аҳволи оғир беморлар сони кўпайиб бормоқда. Коронавирусга қўшимча равишда пневмония ҳолатлари ҳам кенг тарқалмоқда. Шу сабабли, охирги 10 кунда 4та селектор ўтказиб, ҳокимлар, вазирлар ва бошқа мутасадди раҳбарларга қўшимча даволаш ўринларини ташкил этиш, симптомсиз касалларни уйда тизимли даволаш, уларни зарур дори-дармон ва озиқ-овқат билан таъминлаш, тез тиббий ёрдам тизими ишини яхшилаш бўйича тегишли топшириқлар берган эдим. Бугун ҳисоботларни эшитамиз», деган давлат раҳбари.

Президент бугунги кунда энг муҳим вазифа аҳоли ўртасида вирус занжирини узиш ҳисобланиши, бунинг учун карантин талабларига сўзсиз амал қилиш, уларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш, соғлигини асраб-авайлаш, ҳар бир инсоннинг ҳаёти учун курашиш зарурлигини қайд этган. 

«Шу муносабат билан, шунингдек, касаллик юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Бунда «Пандемияга қарши кураш – ҳар  биримизнинг виждон ишимиз», «Ўзим, оилам, фарзандларим соғлиғи учун аввало ўзим жавобгарман», деган фикрларни халқимиз онгига чуқур сингдириш ва амалий ҳаёт мезонига айлантириш лозимлиги таъкидланди.

Бугун пандемияни жиловлашда ҳокимликлар, секторлар, соғлиқни сақлаш, ички ишлар идоралари раҳбарлари ва ходимлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар зиммасида жуда катта масъулият тургани, чунки аҳолининг аксарияти, кексалар, болалар, хотин-қизлар уйда ўтиришга мажбурлиги, уларнинг биринчи галдаги ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш, тегишли тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш айнан ана шу ташкилотларга ва фаолларимизга боғлиқлиги қайд этилган.

«Барчамиз ҳамжиҳатликда, чуқур масъулият билан тизимли ишласак, бу оғир синовларни албатта енгамиз. Яна бир бор такрорлайман, бугунги кундаги энг муҳим талаб — барчамиз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз шарт», деган президент.

  • Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси қарори билан 10 июлдан 1 августгача бутун республика бўйлаб қатъий карантин жорий этилганди. Эндиликда комиссия карантин қачонгача узайтирилишини эълон қилиши кутилмоқда.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.