Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкент вилоятида Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ташаббуси билан ташкил қилинган ва ёшларда тадбиркорликка қизиқиш уйғотишга қаратилган акцияга старт берилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизматига таянган daryo.uz сайти.
Акция моҳияти шундан иборатки, уч кун давомида Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги барча коллежларда «Ўз бизнесини бошлаш учун очиқ эшиклар кунлари» ўтказилиб, битирувчиларнинг бизнес ғояларини имтиёзли шартлар билан тижорат банклари кредитлари билан таъминлаш таклиф қилинади. Ушбу дастур Фарғона водийсининг уч вилояти ва Сирдарё вилоятида аллақачон ишга тушган ва ижобий натижалар келтирмоқда.
Битирувчилар хусусий бизнеснинг кўплаб йўналишларига қизиқмоқда. Айниқса, хизмат кўрсатиш нуқталари, сартарошхоналар, аҳолидан хизматлар учун онлайн тўлов қабул қилиш пунктлари, автосервислар, қаҳвахоналар қизиқиш марказида бўлмоқда.