(O´zbek) Марказий банк эсдалик пул белгиларини тайёрлаш ва сотиш тартиби эълон қилинди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Марказий банк бошқарувининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳаси “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Низомда қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар билан бир қаторда нумизматика, коллекциялаш мақсадлари учун бошқа турдаги эсдалик пул белгиларини муомалага чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши бўйича талаблар белгиланмоқда.

Низомда эсдалик пул белгилари муомаладаги банкнотлар ва тангалар каби Ўзбекистон ҳудудида номинал қийматга эга нақд пул шаклдаги қонуний тўлов воситаси сифатида, шунингдек номинал қийматидан юқори баҳоланувчи нумизматика, коллекциялаш, инвестиция ва жамғариш объектлари сифатида муомалада бўлиши қайд этилган.

Шунингдек, низомда эсдалик пул белгилари:

банкнот ва тангалар кўринишдаги инсон саломатлиги учун хавфсиз бўлган турли хомашёлардан, жумладан қимматбаҳо ва бошқа металлардан тайёрланган, аҳамиятга молик турли мавзуларга бағишланган, чекланган миқдорда муомалага чиқарилиши;
мавзуси, тиражи, номинали, техник хусусиятлари, хомашёси, металли ва қотишмалари тури, уларнинг асиллик даражаси, муомалага чиқариш санаси Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланиши;
уларнинг дизайни ва намуналари Сенат кенгаши билан келишилган ҳолда тасдиқланиши каби талаблар белгиланган.

Лойиҳа Марказий банк томонидан ишлаб чиқилди.

Манба: cbu.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.