Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод ва амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Қаршидаги сайловчилар билан учрашувда қишлоқ хўжалигининг механизацияси масаласига тўхталди.
Президентнинг таъкидлашича, келгуси беш йилда 40 фоиз қишлоқ хўжалиги техникалари янгиланиб, механизация даражаси 90 фоизга, жумладан машинада пахта терими 15 фоиздан 60 фоизга етказилиши режалаштирилган. Бунда, пахтани машинада териш харажатининг 30 фоизини бюджетдан қоплаб бериш яна уч йилга узайтирилади.
Бундан ташқари, импорт қилинадиган техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан икки йил муддатга озод қилиниши, қишлоқ хўжалиги техникаси хариди учун субсидиялар кўлами ҳам кўпайтирилиши режалаштирилган.