(O´zbek) Президент топшириғи: ҳокимлар ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга ҳар куни жавоб беради

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

«Эрталаб 8дан 9гача, кечқурун 21дан 22гача ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга мукаммал жавоб берасизлар», – деди ҳокимларга вазифа юклади Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев 14 июль кунги видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга тўхталиб, бу борада ҳокимлар ва сектор раҳбарларига тегишли топшириқлар берди.

«Яна бир марта айтмоқчиман – айниқса Тошкент шаҳар раҳбариятига, ҳамма ҳокимларга – карантин нормаларини қаерда юмшатиш керак, қаерни ёпиш кераклиги бўйича, шаҳар, вилоят, туман раҳбарлари, ўзларинг қарор қабул қилишларинг керак.

Раҳбарнинг энг катта раҳбарлиги – ҳозирги мана шундай оғир шароитда энг тўғри йўлни топиш. Энг тўғри йўлни ҳудуднинг раҳбари билади. Туман, шаҳар, вилоят раҳбарлари билади», – деди давлат раҳбари.

Президент COVID-19`га қарши вакцина топилиши билан уни харид қилиш учун барча имкониятлар ишга солинишини айтди.

«Тезроқ олимлар вакцина топганда эди, тезроқ, қанчага бўлишидан қатъи назар, халқимизга етказиб келишга ҳамма чораларни кўрамиз. Лекин минг афсус, бу саволга жавоб йўқ.

Шунинг учун бугун шундай топшириқ бўлди: тўртта сектор алоҳида ўз ҳудуди бўйича дори-дармоннинг захирасини, ҳар бир вилоят, ўзи ўзига яратади. Захира уч ойлик бўлиши керак. Бунга қанча маблағ керак бўлса берамиз, лекин биронта аптекада дори-дармон воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади. Мана шуни қаттиқ назоратга олишларинг керак.

Яна бир марта айтаман, захираларимизда ҳамма нарса бор. Йўғи олиб келиняпти. Лекин шу билан бирга, жойига етиб бориши қийин бўляпти. Ҳар бир ҳудудда нарх-наво ҳар хил бўляпти. Шунинг учун захира яратиб, нарх-навосига жуда қаттиқ эътибор қилиш керак.

Энг катта масала – бозорда нарх-наво кўтарилиши керак эмас. Вилоятнинг тўртта раҳбари ўз ҳудудидаги бозорларни назорат қилиб туриши керак. Озиқ-овқат бўйича Ўзбекистонда муаммо йўқ. Худога минг қатла шукр, ҳозир пишиқчилик. Ҳамма нарсани халқимизга арзон, сифатли маҳсулот етказиб бериш чораларини кўришиз керак. Қишга тайёргарликни ҳозирдан бошлаймиз.

Ҳокимларга шундай топшириқ: эрталаб бир соат – 8дан 9гача, кечқурун 21дан 22гача ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга мукаммал жавоб берасизлар. Халқимиз ҳамма нарсани билиши керак. Мана шунга эътибор қиламиз», – деди Шавкат Мирзиёев.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.