(O´zbek) Рухсат бериш ва қарор қабул қилиш жараёнларини электрон шаклга ўтказиш бошланади. Мирзиёев АТ соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 8 июнь куни ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар ижроси бўйича тақдимот ўтказилди.

Президент матбуот хизматининг қайд этишича, шу йил 28 апрелда давлат раҳбарининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Қарорда белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш ва координация қилиш учун Бош вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.

Бугунги тадбирда соҳадаги мақсадларга замонавий дастурчилар тайёрлашни жадаллаштириш орқали эришиш мумкинлиги қайд этилди.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг дастлабки босқичида 62 мингдан зиёд ўқувчи қамраб олиниб, уларнинг 5400 нафарига малака сертификати берилди.

Жорий йил якунига қадар 100 минг нафар ва 2021 йилнинг биринчи ярмида яна 150 минг нафар ўқувчини ўқитиш, талабаларнинг дастурий таъминот бўйича малакасини ошириш вазифаси белгиланди.

5-синфдан ўқитиб келинаётган информатика фанини замонавий технологиялардан келиб чиқиб такомиллаштириш, ушбу фанга «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига доир йўналишларни киритиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бугунги кунда рақамли иқтисодиёт, «электрон ҳукумат» хизматларига талаб кундан кунга ошиб бормоқда. Лекин ҳозирда 780 тур давлат хизматидан бор-йўғи 185тасидан «электрон портал» орқали фойдаланиш мумкин.

Аксарият ташкилотларда иш жараёнини рақамлаштириш фақат ҳужжат алмашинувини электронлаштириш билан чекланиб қолмоқда.

Шу боис «Электрон ўқитиш дастури» орқали ўқиб, диплом олган дастурчиларни давлат ва хўжалик муассасаларига IT мутахассис сифатида ишга олиш зарурлиги таъкидланди. Улар ташкилотларнинг барча фаолиятини анъанавий электрон форматдан рақамли кўринишга ўтказишга масъул бўлади.

Мисол учун, бугунги кунда камбағал оилаларга кредит ва субсидиялар бериш масаласини махсус электрон дастур аниқ мезонлар асосида автоматик равишда белгилаши керак.

Бош вазир маслаҳатчисига халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, ташкилотларда рухсат бериш ва қарор қабул қилиш жараёнларини электрон форматга ўтказиш бўйича концепция ишлаб чиқиш топширилди.

IT инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг бу борадаги саводхонлигини ошириш давр талабидир.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига барча ҳудудларда рақамли технологиялар бўйича камида 100та ўқув маркази очиш вазифаси қўйилди.

Бу даргоҳларда дастурлаш асослари, электрон савдо ва графикли дизайн каби йўналишлар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

Соҳа мутахассисларига шароит яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки бунёд этилган эди. Андижон ва Марғилон шаҳарларида мазкур IT паркнинг филиаллари ташкил қилинди. Тошкентда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари мактаби ҳудудида яна бир филиал биноси қурилмоқда.

Жорий йил якунига қадар Гулистон, Бухоро, Наманган, Нукус, Самарқанд, Урганч ва Жиззах шаҳарларида шундай филиаллар ташкил этиш режалаштирилган.

Тақдимотда мутасаддилар мазкур IT парклар қурилиши, оптик толали линиялар қамрови, мобил интернет тезлиги ва сифатини ошириш ишлари юзасидан ахборот берди.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.