(O´zbek) Тўқимачилик ва трикотаж корхоналарига $500 минггача миқдорда субсидия ажратилади

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Шунингдек, айрим корхоналарга ижтимоий солиқни 1% миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш имкони берилади.
     Президент фармонига кўра, тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил етилди. Бунда 2022-йил 1-февралдан 2025-йил 1-январгача:
  •      Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10%и, бироқ $500 минг еквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади;
  •      бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ҳамда таркибида сунъий тола 80% дан юқори бўлган ип-калава ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилувчи корхоналарга бошланғич 15% тўловни тўлаш учун хорижий валютада 7 йил муддатгача 3 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратилади;
  •      бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини експорт қилувчи корхоналарга хорижий валютада 1 йил муддатгача 9 ойгача имтиёзли давр билан $3 млн гача експортолди молиялаштириш учун кредит ажратилади;
     Шунингдек, бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларнинг камида 80%ини експорт қилган корхоналарга:
  •      ижтимоий солиқни 1% миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш;
  •      маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 3 йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади.
     Бунда, солиқни кечиктириш муддати тугаганидан сўнг солиқ қарзи ва ҳисобланган фоизлар кечиктириш муддатига тенг муддат мобайнида бўлиб-бўлиб тўланади.
     2022-йил 1-февралдан 2025-йил 1-январгача қуйидаги манбалардан келиб тушадиган маблағлар жамғармага йўналтирилади:
  •      пахта ип-калаваси експорти учун ундириладиган йиғимнинг 25%и ва трикотаж мато експорти учун ундириладиган йиғимнинг 100%и;
  •      пахта ип-калаваси експорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи.
     Фармонга кўра, експорт қилувчиларнинг експортолди молиялаштириш учун олинган кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация ва кафиллик бериш муддатлари 2024-йил 1-январгача узайтирилди ҳамда ушбу тартиб барча експортчи корхоналарга татбиқ етилади.
     2022-йил 1-июлгача пахта толасини мажбурий автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими ишга туширилади.
Манба: spot.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.