Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Шунингдек, айрим корхоналарга ижтимоий солиқни 1% миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш имкони берилади.
Президент фармонига кўра, тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил етилди. Бунда 2022-йил 1-февралдан 2025-йил 1-январгача:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10%и, бироқ $500 минг еквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади;
- бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ҳамда таркибида сунъий тола 80% дан юқори бўлган ип-калава ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилувчи корхоналарга бошланғич 15% тўловни тўлаш учун хорижий валютада 7 йил муддатгача 3 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратилади;
- бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини експорт қилувчи корхоналарга хорижий валютада 1 йил муддатгача 9 ойгача имтиёзли давр билан $3 млн гача експортолди молиялаштириш учун кредит ажратилади;
Шунингдек, бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларнинг камида 80%ини експорт қилган корхоналарга:
- ижтимоий солиқни 1% миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш;
- маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 3 йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади.
Бунда, солиқни кечиктириш муддати тугаганидан сўнг солиқ қарзи ва ҳисобланган фоизлар кечиктириш муддатига тенг муддат мобайнида бўлиб-бўлиб тўланади.
2022-йил 1-февралдан 2025-йил 1-январгача қуйидаги манбалардан келиб тушадиган маблағлар жамғармага йўналтирилади:
- пахта ип-калаваси експорти учун ундириладиган йиғимнинг 25%и ва трикотаж мато експорти учун ундириладиган йиғимнинг 100%и;
- пахта ип-калаваси експорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи.
Фармонга кўра, експорт қилувчиларнинг експортолди молиялаштириш учун олинган кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация ва кафиллик бериш муддатлари 2024-йил 1-январгача узайтирилди ҳамда ушбу тартиб барча експортчи корхоналарга татбиқ етилади.
2022-йил 1-июлгача пахта толасини мажбурий автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими ишга туширилади.