(O´zbek) Тошкент шаҳрида Visa картасидан фойдаланувчилар учун ажойиб янгилик

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Энди пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари Visa контактсиз тўлов карталари, бошқа тўлов тизимларининг карталари, шунингдек, АТТО транспорт карталари ёрдамида метрода ва автобусларда тўловларни тез ва қулай тарзда тўлашлари мумкин.
     Visa «АТТО» МЧЖ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ билан ҳамкорликда пойтахтдаги жамоат транспортида тарифларни контактсиз тўлаш технологияларини жорий қилмоқда.
     Контактсиз тўловни жорий этиш йўловчиларга қулай, тез ва хавфсиз равишда саёҳат учун тўловларни, транспорт операторига — йўловчиларни ташиш ва ҳисобга олиш жараёнларини оптималлаштириш, шунингдек, турли транспорт тизимлари билан боғлиқ харажатларни камайтириш имконини беради.
     Лойиҳанинг биринчи босқичида йўловчилар шаҳардаги 1100 автобусда, шунингдек, Тошкентнинг барча метро станцияларида контактсиз тўловлардан фойдаланишлари мумкин.
     Тўловни амалга ошириш учун контактсиз картани контактсиз тўловни қабул қилиш белгиси билан белгиланган валидаторга қўйиш кифоя. Лойиҳа иштирокчилари пойтахтда яна 700 та йўналтирилган таксиларни контактсиз валидаторлар билан жиҳозлашни, шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида тарифларни контактсиз тўлашни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
     Маълумот учун, Visa бунгача Фарғона ва Самарқандда жамоат транспортида контактсиз тўловлар билан тажриба лойиҳалари амалга оширган эди.
Манба: anons.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.