(O´zbek) Ўзбекистон шу ҳафта хориждаги фуқароларини олиб келиш учун яна 7та чартер рейс амалга оширади

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистон 24-29 март кунларида Россия, Туркия ва Жанубий Кореядаги фуқароларни олиб келиш учун жами 7та чартер рейс амалга оширади.

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан чет элдаги фуқарларни чартер рейслар орқали мамлакатга олиб келиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, 24-27 март кунлари ҳар куни Россия Федерациясининг Москва шаҳридан биттадан жами 4та рейс (РФ маҳаллий вақти бўйича соат 17:00да);

Туркиянинг Истанбул шаҳридан 24 ва 27 март кунлари 2та рейс (Туркиянинг маҳаллий вақти бўйича соат 23:00да) амалга оширилади.

Шунингдек, Корея Республикасининг Сеул шаҳридан 29 март куни чартер рейс (вақти аниқланмоқда) амалга оширилади.

Худди шу каби келгуси ҳафтада ҳам Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Туркиянинг Истанбул, БААнинг Дубай шаҳарларидан фуқароларни чартер рейслари орқали олиб келиш ишлари давом этади.

«Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, самолёт экипажи аъзолари ҳам хавфсизлик нуқтайи назаридан, коронавирус инкубацияси давридан келиб чиқиб, карантин остида сақланишини ҳамда махсус комиссия томонидан мазкур масалани имкон қадар қисқа муддат ичида бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини инобатга олган ҳолда, чет элда бўлиб турган фуқароларимиз томонидан сабрли бўлишлари сўралади.

Чартер рейслар орқали мамлакатимизга олиб келинадиган барча фуқаролар махсус комиссия талабларига мувофиқ, махсус текширувлардан ўтказилади ва қатъий равишда республиканинг ҳудудларида карантин тадбирлари учун ташкил этилган санаторий ва бошқа муассасаларда 14 кунлик карантинда назоратда сақланади», дейилади республика махсус комиссияси томонидан Kun.uz’га тақдим этилган маълумотда. 
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.