Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистонда 2021 йилда сотилган авторақамлар бўйича маълумот берилди.
Маълум бўлишича, ўтган йили 298,8 миллиард сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақамлар онлайн аукцион орқали сотилган. Бу 2020 йилга нисбатан сон жиҳатдан 40 фоизга, ҳажми бўйича — 21 фоизга ўсганидан далолат бермоқда.
Таъкидланишича, ушбу рақамларнинг 91 фоизи жисмоний шахслар, 9 фоизи эса юридик шахслар томонидан харид қилинган. Шунингдек, энг арзон рақам 450,5 минг сўмга, энг қиммати 441,5 миллион сўмга сотилгани маълум қилинди.