(O´zbek) Ўзбекистонда электр энергияси истеъмолига чекловлар жорий этилмоқда

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти энергия тизимидаги йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида республика истеъмолчиларига чекловлар киритилаётганини маълум қилди. Қайд этилишича, республика бўйича киритилаётган чеклов миқдори 1,5–2,0 млн. кВт•соатни ташкил этмоқда.

«Электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада ошаётган сўнгги кунларда, яъни жорий йил 21 июль кунидан бошлаб энерготизимда ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол этилаётган электр энергияси орасида номутаносиблик кузатилмоқда. Натижада энерготизимдаги йирик авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва унинг барқарор ишлашини таъминлаш (энерготизим параметр кўрсаткичларини меъёр даражасида сақлаш) мақсадида республика истеъмолчиларига чекловлар киритилмоқда.

Республика бўйича киритилаётган чеклов миқдори тахминан 1,5–2,0 млн.кВт•соат ни ташкил этмоқда. Бу кунлик ўртача истеъмол – 195,6 млн. кВт•соатнинг 0,8–1,0 фоизини ташкил этади», дейилади «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ахборот хизмати хабарида.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўруновнинг айтишича, республика бўйича вақтинчалик электр таъминотидаги узилишларига қўшни Тожикистон энерготизимидан қабул қилинаётган электр энергияси импорти ҳажмининг кескин қисқариши ҳам сабаб бўлмоқда.

«Тожикистонда сув танқислиги оқибатида жорий йил 16 июль куни соат 02:33да кучланиши 500 кВ бўлган «Регар» ва «Сурхон» подстанцияларини боғловчи Л-508 ҳаво электр узатиш тармоғи орқали импорт амалиёти тўхтатилган ва импорт миқдори суткалик ўртача 12,0 млн.кВт•соатдан 0,3 млн кВт•соатгача камайган.

Шартномага асосан электр энергияси импорти шартномаси сентябрь ойигача бўлганлиги сабабли иссиқлик станцияларига июль ойига электр энергияси импортини қоплаш учун ёқилғи кўзда тутилмаган ва электр станциялар ускуналари таъмирга чиқарилган.

Шунга қарамасдан, жорий режимларда электр станцияларга шартномада кўзда тутилган миқдордан 10–12 фоиз кўп табиий газ етказиб берилмоқда, аниқроғи иссиқлик электр станцияларида режага нисбатан 8 млн. кВт•соат ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25–30 млн. кВт•соат кўп электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда.

Тожикистон энерготизимидан импорт миқдорининг кескин камайтирилиши «Норак» сув омборига сув келишининг прогноз кўрсаткичлардан камлиги ва сув сатҳининг пастлиги сабабли Тожикистоннинг «Барки Точик» компанияси ташаббуси билан амалга оширилди», дея Улуғбек Ўруновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Қайд этилишича, республикамизда жорий йилда кузатилаётган сув танқислиги сабабли Ўзбекистон гидроэлектростанцияларида шартномавий миқдорга нисбатан кунлик 6-7 млн. кВт•соат, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10–12 млн. кВт•соат кам электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳам, ўз навбатида, электр энергияси танқислигини юзага келтирмоқда.

Улуғбек Ўрунов Kun.uz’га мавжуд ҳолатни барқарорлаштириш мақсадида «Турменэнерго» компанияси билан электр энергияси импорти бўйича шартнома имзолангани, 2020 йилниг 28 июлдан электр энергияси импорт қилиниши кутилаётганини маълум қилди.

Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.