Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
2022 йил 1 январдан бошлаб бинолар ёки автомашинани ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари оширилди. Халқ депутатлари Кенгашлари ставкаларига ошириш коэффициентларини қўллаш ҳуқуқини сақлаб қолди.
2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара ҳақининг янги энг кам ставкалари тасдиқланди. Ушбу ставкалар жисмоний шахсларнинг бинолар ёки автомобилларни ижарага беришдан оладиган даромадларига солиқ солиш учун қўлланилади.
Халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари туманлар ҳамда шаҳарларнинг оммавий дам олиш ва (ёки) туризмга ихтисослаштирилган айрим ҳудудларида ижара тўлови бўйича энг кам ставкаларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдорларига Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқини сақлаб қолди.
Кенгашлар 2020 йилда ижара ҳақининг энг кам ставкаларига нафақат 0,7 дан 1,3 гача ошириш коэффициентларини, балки пасайтириш коэффициентларини ҳам жорий этиш ҳуқуқига эга эди.