Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Хабарингиз бор, кейинги вақтларда юртимизда туризмни жадал ривожлантириш энг устувор вазифалардан бирига айланди. Президентимиз ҳозирга қадар айни мақсадга йўналтирилган йигирмадан ортиқ фармон ва қарорларга имзо чекди. Уларнинг ижросини таъминлаш асноси Ўзбекистон дунё аҳли кўз ўнгида халқаро туризмни юксалтириш бўйича ҳам юксак салоҳиятга эга мамлакат сифатида намоён бўла бошлади.
Бу борада салмоқли ютуқлар қўлга киритилаётганига эса Бухоро вилоятида эришилаётган натижалар мисолида яққол ишонч ҳосил қилиш мумкин. Чунки бултур ушбу ҳудудга келган сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 1,9 бараварга ошиб, 2 миллион 500 минг нафарга етди. Шундан 301 минг 500 нафари хорижликлар бўлиб, уларнинг сони мос равишда қарийб 2 марта (169 минг киши)га ортди. Бу меҳмонларнинг 57 фоизини европаликлар, 24 фоизини осиёликлар, 11 фоизини МДҲ мамлакатларидан, 8 фоизини бошқа давлатлардан келганлар ташкил этди.
Сайёҳлар оқими кескин кўпайгани боис вилоятда 6 та хостел, 36 та меҳмон уйи ишга туширилиб, 12 та меҳмонхона янгидан қурилди. Ҳозир барча меҳмонхоналар сони 126 та бўлиб, уларда 1972 та хона, 4143 та ўрин мавжуд. Жами 168 та жойлаштириш воситаси (хоналар – 2192 та, ўринлар – 4729 та) мижозларга сифатли хизмат кўрсатмоқда.
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 6 февралдаги «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан 45 та давлат фуқаролари учун юртимизга 30 кунгача визасиз кириш тартиби белгиланди, 76 та мамлакат билан виза олиш жараёнлари енгиллаштирилди, 101 та мамлакат фуқароларига учинчи давлатга боришда Ўзбекистонда 5 кунгача визасиз бўлиш имкони яратилди. Бу Бухорода ҳам ижобий самарасини кўрсатди. Ҳудудда хорижий саёҳларнинг меҳмонхоналардаги жойларни банд этиш даражаси қарийб 100 фоизга етиб, саёҳат қилишга қизиқувчилар сафи бир неча бараварга кенгайди.
2018 йил бошида вилоят ҳокимлигида йигирмага яқин давлатнинг Ўзбекистондаги элчилари билан мулоқотлар уюштирилиб, ҳудуднинг туристик (зиёрат туризми) ва инвестицион салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди. Шунга кўра ўтган давр мобайнида диёримизга биргина Франциядан келган 13600 дан зиёд сайёҳларнинг 10400 нафари ёки салкам 82 фоизи Бухорода икки суткадан ортиқ меҳмон бўлди. Эндиликда Франция фуқаролари учун визасиз кириш тартиби жорий этилгани боис келгусида бу мамлакатдан ўлкамиз бўйлаб саёҳатга отланувчилар янада кўпайиши кутилмоқда.
Бугунга қадар Бухоронинг туристик салоҳиятига тааллуқли электрон маълумотлар, видеоролик ва тақдимот материаллари элчихоналарга етказилиб, вилоят делегацияси Хитой, Корея, Франция, Индонезия, Исроил, Туркия, Бельгия, Голландия, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда хизмат сафарларида бўлди. Вилоят ҳокимлиги масъуллари эса Бельгиянинг машҳур 17 та давлатда ваколатхонаси ва 20 миллионга яқин сайёҳ-мижози бор «Thomas Cook», Франциянинг туризм ва «Ile de France Paris», Индонезиянинг «ASITA», Туркиянинг «Tursab», Гастрономик туризм ассоциацияси, Малайзиянинг «МАТТА», Беларусь Республикасининг «PBC-Kypopт» сингари йирик сайёҳлик агентликлари ва бирлашмалари раҳбарлари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишди.
Айни йўналишдаги ишларни ҳар қачонгидан ривожлантириш ниятида 2018 йилда вилоятга турли миқёсдаги ва йўналишдаги 148 та хорижий делегациянинг расмий ташрифи амалга оширилди. Ўз навбатида, маҳаллий делегация аъзолари ва қатор туристик корхоналар раҳбарлари Россиянинг Новосибирск, Екатеринбург, Уфа ва Қозон шаҳарларида бўлишди. Шу асно Уфа ташқи иқтисодий алоқалар қўмитаси вакиллари билан бирга Бухоро вилоятининг инвестицион салоҳиятини ошириш бўйича музокаралар олиб боришди. Токио, Париж, Куала-Лумпур, Измир, Истанбул, Мадрид, Санкт-Петербург ва Астана шаҳарларида бўлган халқаро туристик кўргазма ва анжуманларда ҳамда реклама акцияларида соҳа бўйича вакилларимиз ва уста-ҳунармандларимиз ҳам қатнашдилар. Тадбирлар давомида хорижий фирмалар билан Ўзбекистонга Франция, Туркия, Малайзия, Испания, Россия ва Қозоғистондан 36,3 мингдан зиёд туристларни жалб қилиш бўйича бевосита битимлар тузилди. Шунингдек, қатор сайёҳлик ташкилотларимиз томонидан 450 тага яқин тарқатма материаллар тайёрланди. B2B тарзидаги учрашувларда икки мамлакат туристик тузилмалари ўртасида 40 дан зиёд ҳамкорлик шартномалари ва меморандумлар имзоланди.
Ушбу мақола тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.