(O´zbek) Inson manfaatlari – oliy qadriyat

5-6/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш­та устувор йўналиши бў­йича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа­ларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, 2017 йилнинг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қили­ниши ва алоҳида давлат дастури жорий этилиши, айни йўналишдаги ишларни янада жадаллаштиришга, том маънода ҳамюртларимиз ҳаё­тини тубдан яхшилашга, турмуш даражасини оширишга хизмат қил­моқда.
     Айтиш жоизки, мазкур давлат дас­тури асосида Қашқадарё вилоятида ҳудудий дастур ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжатда кўзда тутилган тадбир­ларни амалга ошириш учун 2,7 трлн сўм ва 204,1 млн доллар харажат қи­линиши режалаштирилди ва амалга ошириладиган ишлар кўлами белгилаб олинди. Ушбу вазифаларни ба­жариш асносида аҳолининг тадбиркорлик ҳаракатларини рағбатланти­риш, уларнинг фаоллигини оши­риш, хусусан, фуқароларнинг шах­сий ёрдамчи хўжаликларида қиш­лоқ хўжалиги маҳсулотлари етишти­риш, қо­рамол, қўй, эчки, қуён бо­қиш ва гўшт ишлаб чиқаришни кў­пайти­риш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантиришга, ихчам иссиқхона­лар ташкил этишга эътибор қаратиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ри­вожлантириш, тадбиркор аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш­га алоҳида аҳамият қаратилди. Мазкур ишларга тижорат банклари томонидан 289,6 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
     Вилоятни комплекс ривожлантириш дастури доирасида аҳоли банд­лигини таъминлаш бош вазифа этиб белгиланди. Шу маънода аҳоли учун 2017 йил ноябрь ойига қадар 61477 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, саноатда 988 та лойиҳа асосида 8827 та иш ўрни, қишлоқ хўжалигида 927 лойиҳа бўйича 3435 та иш ўрни ҳамда хизмат кўрсатиш со­ҳасида 918 та лойиҳа ҳаётга жорий қилиниб, 4121 та иш ўрни яратилди. Ишсизлик даражаси юқори бўлган Миришкор, Деҳқонобод ва Чироқчи туманларида саноатда 1174 та, хизмат кўрсатиш ва сервисда 906 та, қури­лишда 2421 та ва қишлоқ хўжалик соҳасида 639 та, жами 5140 та иш ўринлари ташкил этилди.
     Туманларда кичик саноат зоналарини ташкил этиш, хизмат соҳасини ривожлантириш, чорвачилик, паррандачилик ва иссиқхона хўжалик­ларини ишга туширишга алоҳида аҳа­мият қаратилмоқда. Бу борада эн­дигина мустақил ҳаётга қадам қўя­ётган, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида бўлган ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватлан­моқда. Касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари битирувчилари учун «старт-ап» лойиҳаларини амалга оши­ришга микрокредитлар ва лизинг асосида ишлаб чиқариш воситалари ажратилмоқда. Мазкур чора-тадбирлар ўз самараларини бермоқда. Жумладан, 5–10 июнь кунлари Қарши давлат университетида ана шундай тадбир ўтказилиб, унда 710 нафар битирувчи қиймати 8,3 млрд сўмлик бизнес лойиҳаларининг тақдимотини ўтказишди. 2017 йилнинг 25 октябрь ҳолатида таълим муассасалари бити­рувчиларига ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлаши учун 17,4 ­млрд сўм миқдорида кредит маблағ­лари ажратилди, бунинг натижасида 1483 та янги иш жойлари ташкил этилди.
     Халқ билан мулоқот ва инсон ман­фаатлари йилида қабул қилинган давлат дастури ўз моҳиятига кўра, энг аввало, ижтимоий соҳага йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. Зеро, аҳолининг ижтимоий заиф қат­ламини ҳар томонлама қўллаб-қув­ватлаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Дастурнинг ижтимоий соҳа йўналишида 1,8 трлн сўм ва тўрт миллион доллар қийматидаги ишлар амалга оширилди.
     Сарфланган маблағларнинг 42,7 млрд сўми бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар, 440,7 млрд сўми ҳомийлар ва ижрочилар ҳамда 770,5 млрд сўми банк кредитлари ҳиссасига тўғри келди. 2017 йилда аҳоли банд­лигини таъминлаш дастурига муво­фиқ, 16638 та иш ўринларини яратиш режалаштирилган эди, айни пайтда бу борадаги ишлар кўрсаткичи 100,6 фоизга адо этилди.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойи­ҳалар бўйича арзон уй-жойлар қу­риш дастури тўғрисида»ги қарори­га асосан, вилоятимизнинг 32 та массивида 1523 та уй қад ростламоқда. Уларнинг 236 таси икки ва уч қаватли, 410 таси эса бир қаватли икки сотихли уйлардир. Шунингдек, 460 та 4 хонали, икки қаватли, тўрт сотихли ва 417 та олти сотихли уй-жойлар бунёд этилмоқда. Ҳозир қурилиш иш­лари жадал суръатларда олиб бо­рилмоқда, битган уйлар эгаларига пешма-пеш топширилмоқда.
     Қарши шаҳрида янги кўп қаватли уйлар, маъмурий бинолар, бизнес объектлари, савдо марказлари қад ростлаётгани, аҳолининг бўш вақт­ларда хордиқ чиқариши учун кўнгил­очар масканлар барпо этилаётгани, замонавий йўллар қурилиши вилоят маркази қиёфасини буткул ўзгартир­моқда. Айтиш ўринлики, ҳисобот йи­лида шаҳарда аҳолининг турмуш шароитлари ва сифатини яхшилашга йўналтирилган намунавий лойиҳа­лар асосида етти ва беш қаватли 315 хонадонга мўлжалланган арзон ва қулай уйлар бунёд этилди. Айни пайт­да уй эгалари янги хонадонларга кўчиб ўтмоқда.
Янгиланган лойиҳалар бўйича замонавий уй-жой қуриш Қарши туманининг Яккаёғоч массивида ҳам бунёд этилмоқда. Ушбу массивда ик­кита 16 хонадонли, тўрт подъездли икки қаватли ва ўнта уч хонали икки сотихли уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилди, уй эгаларининг кўчиб кириши таъминланди.
Қайд этиш керакки, тиббий соҳа­да бартараф этилиши зарур бўлган муаммолар, амалга оширилиши кечиктириб бўлмайдиган ишлар Қашқа­дарёда ҳам талайгина. Ана шу мақ­садда 2017 йилнинг 27–28 март кунлари Оқработ-Деҳқонобод-Тошкент йўналишида «Саломатлик поезди» ана шу муаммоларни бартараф қилиш йўлидаги хайрли тадбирларнинг бири бўлди. Тиббий кўрик «Ўзбекис­тон темир йўллари» АЖнинг «Саломатлик тиббий-санитария ёрдам поезди» шифокорлари ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг малакали тиббий мутахассислари то­монидан амалга оширилди. Натижада, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган жами 1974 нафар аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга 2874 та тор мутахассислик бўйича маслаҳат­лар берилди.
     Касаллиги аниқланган беморлар вилоят ва туман шифохоналарида даволаниш учун йўлланма олишди. Шунингдек, фуқароларнинг 1066 нафарига ва вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги шифохоналарга 1,4 млрд сўмлик дори-дармон, пойабзал, уй-рўзғор буюмлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди. Қолавер­са, республикамизнинг етакчи шифокорлари томонидан 7232 нафар бемор тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 6160 нaфарига амбулатор шароитда даволанишга йўлланма бе­рилди, 716 нафари эса вилоят, туман, шаҳар шифохоналарига ётқизиб даволанди. Ихтисослашган марказлар мутахассислари вилоят маркази ва туманларда 26 марта семинар ва маш­ғулотлар ўтказди. Мазкур тадбирларга 603 нафар мутахассис жалб қилиниб, улар иштирокида 1586 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, 11 нафар беморда жарроҳ­лик амалиёти ўтказилди.
     Вилоятимизда уруш ва меҳнат фахрийлари доимий диққат-эътибо­римизда. 2017 йилда ҳам ана шу йўналишда талай ишлар амалга оширилди. Жумладан, 12 нафар фахрийнинг уй-жойлари таъмирланиб, уларга ногиронлар аравачалари, эшитиш мосламалари каби воситалар етказиб берилди. Иккинчи жаҳон уруши қат­нашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган 308 нафар фахрий, 1174 нафар ногирон, ёлғиз қариялар ва аҳоли­нинг бошқа ночор қатламлари санаторийларда бепул соғломлаштирил­ди. Қарши шаҳри ва Ғузор туманида яшовчи уруш қатнашчилари Иван Черненкога янги қурилган уйлардан бири, Юсуф Сафаровга эса туманда бунёд этилган уч хонали янги уй тақдим қилинди…
     Ҳисобот йилида амалга оширил­ган ишларни сарҳисоб қилар эканмиз, ҳақиқатан ҳам унинг ижобий ўзгаришларга, янгиликларга бой бўл­ганига, ижтимоий ҳаётимиз жабҳала­рида эришилаётган ютуқлар кишилар онгида, турмуш тарзида улкан ижобий натижаларга сабаб бўлаётганига гувоҳ бўламиз. Бу эса, ўз нав­батида, қашқадарёликлар ҳаётида эртанги кунга ишончни, яратувчанликка бўлган иштиёқни янада ошир­моқда. Ушбу мулоҳазалардан қисқача хулоса қилиш мумкинки, ўзига хос чора-тадбирларни амалга ошириш 2018 йилда ҳам изчил давом эттирилиши – бизнинг асосий мақсад-муд­даомизни ташкил этади!
 
Исроил АМАНОВ,
вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс
ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.